Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман
Читать онлайн книгу.href="#n2" type="note">2, Вакенродер3 каби илк романтиклар фақат халқдангина эмас, шунингдек, умуман, ўзлари яшаб турган муҳитдан ҳам узоқ турганлар. Улар руҳнинг юксак парвозлари билан пасткаш ва тубан оддий турмуш ўртасидаги зиддиятни ўз орзу ва умидларининг юксак чўққисига қочиб чиқиб, бу кундалик ҳаётдан яккаланиб олиш орқали ҳал қилишарди. Шунинг учун ҳозир XXI аср китобхонлари уларнинг руҳнинг энг муқаддас кечинмалари баён қилинган асарлари саҳифаларини зерикиб варақлашлари ажабланарли эмас.
Э.Т.А. Ҳофман эса романтизм билан реализм ўртасидаги илғаб бўлмас жуда нозик қиррада (кейинчалик мумтоз адабиёт вакиллари бу қиррада чинакамига жўяклар тортганлар) туришнинг уддасидан чиққан. Немис адиби учун ҳам романтикларнинг юксак ҳаёлий парвозлари, уларнинг ижод эркинлиги, бу дунёдан ўз жойини топа олмаганликлари тўғрисидаги фикрлари бегона бўлмаганлиги шубҳасиздир. Лекин, у ўзлигининг бир кишилик ҳибсхонасида ҳам, оддий турмушнинг туссиз каталагида ҳам бекиниб ўтириш тарафдори бўлмаган. Э.Т.А. Ҳофман: «Ёзувчилар яккаланиб яшамасликлари керак, аксинча, одамлар ичида бўлишлари, кундалик ҳаётнинг барча кўринишларини кузатиб боришлари зарур», деган.
Ижодкор оддий турмуш қандай эканлигидан жуда яхши хабардор бўлган. У ўша даврларда Шарқий Пруссиянинг пойтахти бўлган Кёнигсберг шаҳрида, Қирол адвокати Кристоф Людвиг Ҳофман оиласида 1776 йил 24 январда туғилган. Унга таваллуд топганида немислар учун хос бўлган уч қўшалоқ исм – Эрнст Теодор Вильгельм номи берилган. Аммо Эрнст ёшликдан бошлаб мусиқага шунчалик ихлос қўйганки, етук ёшида Вильгельм исмини ўзи сажда қиладиган бутун дунёга машҳур Вольфганг Амадей Моцартга4 тақлид тариқасида Амадей деб ўзгартирган.
Эрнст Ҳофман ёшлигиданоқ мусиқа ва расм солиш бўйича сабоқлар олган, бироқ ҳуқуқшунослик мазкур оила аъзоларининг асосий их-тисоси ва касби ҳисобланганлиги сабабли у 1792 йилда Кёнигсбергдаги Альбертина университетининг юридик факультетига ўқишга кирган. Ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлган ўз соҳаси бўйича турли лавозимларда ишлаган, Варшавада Олий судда хизмат қилаётганида Наполеон бошчилигидаги француз қўшинларининг бу шаҳарга ишғол қилганидан кейинги уқубатларни бошидан кечирган, босқинчиларга содиқликка қасамёд қилишдан воз кечиб, ишдан қувилган.
Эрнст Теодор Амадей Ҳофман аслида узоқ йиллар давомида юраги тубида профессионал мусиқачи ва композитор бўлиш орзусини тугиб юрган. Болалигидан у ўзининг иқтидорини мусиқада деб ҳисоблаган. Мусиқа унинг учун ҳамма нарса – Тангри, мўъжиза, муҳаббат, барча санъатлар орасида энг жозибадори бўлган. «Мусиқа ижод қила бошлаган вақтдан буён ҳамма ташвишларимни, бутун дунёни ёддан чиқаришга муваффақ бўляпман. Хонамда, бармоқларим остида минглаб оҳанглардан яралган дунёни бу жой ташқарисида бўлган бирор нарса билан тенглаштириб бўлмайди», – деб ёзган у.
Ўн икки ёшидаёқ Эрнст Теодор Амадей Ҳофман орган, скрипка, арфа ва гитара каби мусиқа асбоблари чалган. У «Ундина» романтик операсининг муаллифи бўлган. Биринчи бадиий асари – «Кавалер Глюк» ҳам мусиқа ва буюк композиторга бағишланган. Кейинчалик ҳам мусиқа унинг адабий асарларига мавзу бўлиб хизмат қилган ҳамда адабий ижодга рағбатлантирган.
Бўлажак ёзувчига саҳналаштирувчи, декорация устаси, дирижёр вазифаларини бажаришига тўғри келган. Жумладан, Эрнст Ҳофман Дрезден ва Лейпциг шаҳарлари театрларида капельмейстерлик қилган, Наполеонни мазах қилувчи карикатуралар чизиб, уларни сотиб юрган. Бироқ унинг санъат орқали тирикчилик ўтказишга бўлган уринишлари фақат камбағаллик ва кулфатларга олиб келган.
Композитор сифатида шуҳрат қозонишга умиди катта бўлган Э.Т.А.Ҳофман қатор мусиқа асарлари яратган бўлса ҳам жаҳон маданияти тарихига ғоят ноёб истеъдодли адиб сифатида кирган. Ваҳоланки, унинг бадиий ижоди тарихи ниҳоятда қисқадир: 1814 йилда ёзувчининг немис китобхонларида ниҳоятда катта қизиқиш уйғотган дастлабки ҳикоялар тўплами – «Калло услубидаги хаёлотлар» чоп этилган, бундан атиги саккиз йил ўтгач эса у вафот этган. Бу даврга келиб унинг «Шайтон малҳамлари» романи (1816), «Тунги ҳикоялар» тўплами (1817), «Циннобер деб аталадиган жажжи Цахес» (1819), «Оға-ини Серапионлар» (1819-1821), «Мушук Муррнинг ҳаётий қарашлари ахлатга ташланган варақларда тасодифан сақланиб қолган капельмейстер Иоганнес Крейслернинг таржимаи ҳоли қисмлари билан бирга» тугалланмаган романи (1819 – 1821), «Бургалар ҳукмдори» қисса-эртаги (1822) каби асарларини фақат Германиядагина ўқишмаган. 1820 – 1830-йилларда ёзувчининг новеллалари, эртаклари, романлари Франция, Англия ва бошқа мамлакатларда таржима қилинган.
Ижодкор ўзининг энг яхши асарларида инсон қалби қаърига шунчалик чуқур кириб борганки, ҳатто психология ва психиатрия бўйича мутахассисларни ҳам лол қолдириш даражасига етган. Шу сабабли унинг ижоди тадқиқотчилари Эрнст Ҳофман психоанализ соҳасида Зигмунд Фрейд нинг5 кашфиётларини ундан олдин кўра билган деган фикрга келганликлари тасодифий эмас.
Ёзувчининг кўпгина асарларида кундалик турмушнинг икки томонламалиги, орзу-умидлар билан ҳақиқий воқелик ўртасидаги аянчли тафовут ниҳоятда таъсирчан ва катта маҳорат
3
4
5