Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Читать онлайн книгу.

Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма


Скачать книгу
ўй-фикрдан чалғитувчи ҳаракатлар қилинг, масалан, кулгили товушлар чиқаринг ёки оёғингизни чимчиланг. Бу кулгили эшитилиши мумкин, аммо бундай хатти-ҳаракатлар Сизнинг онгингизга жойлашиб олган номақбул фикрларни қочиришда жуда кучли таъсир кучига эга. Ҳаётнинг абадий қонуни шуни кўрсатадики, ижобий ҳамиша салбий устидан ғалаба қила олади. Агар ўзингиз муносиб бўлган чўққиларни забт этишингизга тўсқинлик қилувчи ўй-фикр, хатти-ҳаракатларни жангга чақирсангиз, улар тез орада Сизнинг фикр саройингизда “исталмаган меҳмон” эканликларини англаб етадилар ва уни бутунлайга тарк этишдан бошқа илож тополмай қоладилар.

      3-қадам. Янги реаллик: слайдлар намойиш қилиш стратегияси

      Ўз юриш-туришингизни ўзгартириш ҳақида қатъий қарор қабул қилиб, эски одатларингиздан халос бўлишга аҳд қилган экансиз, энди уларни ўзингиз эга бўлишни хоҳлаган хатти-ҳаракатлар, одатлар билан алмаштиришингиз лозим бўлади. Бу стратегия “мухолиф фикрлаш” деб номланиб, қадимий ҳинд услуби ҳисобланади. Ундан ўзларида мисли йўқ ақлий қувватни шакллантиришга эришган ҳинд йогалари кенг фойдаланадилар. Бу стратегиянинг асосий моҳияти салбий фикрларни уларнинг ижобий шериклари билан, илҳомбахш муқобиллари билан алмаштиришдан иборат. Онгимиз улкан слайд-проекторга жуда ўхшайди: ҳар лаҳзада проекторда фақат биргина слайд кўрсатила олингани сингари онгимиз ҳар лаҳзада фақат битта фикрни ушлаб тура олади. Агар мақсадсизликдан, тезкор қабул қила олмасликдан азият чексангиз, ўрганинг: ҳар сафар у ёки бу ишни кейинроққа қолдириш, кечиктириш ҳақидаги фикр миянгизга кириши биланоқ, уни йўқ қилинг.

      Кўз олдингизга шу ишларингизни муваффақиятли бажариб бўлганингиздан кейин эришажак ютуқларни келтиринг. Нима деб ўйлайсиз, бу амалиёт шахсий интизом ва ўз-ўзига бўлган ҳурмат туйғуларингизни оширишга ёрдам берадими? Бу амалиётнинг, агар шу тартибда давом этаверсангиз, шу йил охирига келиб қандай ижобий мевалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин? Беш йил, ўн йилдан кейин-чи? Бу амалиётга нисбатан “ўзни яхши ҳис қилиш” принципини ҳам қўллаб кўринг.

      4-қадам. Ижобий фикрланг

      Мана энди, номақбул фикрларга қарши уларнинг ижобий ва илҳомбахш муқобилларини қарши қўя бошлаганингиздан сўнг улар, ғолибона қилиб созланган кайфиятингиз қаршисида “исталмаган меҳмон” эканликларини англаган ҳолда, бирин-кетин йўқола боради. Фикрлар ҳам буюмлар демак, шунинг учун ёдда сақлаш зарурки, уларни фақат Сиз назорат қила оласиз, бошқачасига бўлиши мумкин эмас. Муваффақият сири эса юқорида айтилган ижобий фикрлаш амалиётини мукаммаллаштириб боравериш, янгича фикрлаш моделлари миянгиздан муқим ва мустаҳкам ўрин эгаллаб олмагунича тўхтатмасликдадир. Бу машғулотни яна ва яна такрорлайверинг. Тез орада фақат ижобий хатти-ҳаракатлар ҳақидагина ўйлай бошлайсиз ва бу Сизнинг одатингизга айланади. Бу эса янги ҳаёт йўлингизни ташкил этишдаги биринчи босқични босиб ўтганингизга ишора қилади.

      СУПЕРФИКРЛАШ ВА КЎТАРИНКИЛИК МЎЪЖИЗАСИ

      Ўзингизни


Скачать книгу