Тирилиш. Лев Толстой

Читать онлайн книгу.

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
бир-бирлари билан жанжаллашишар, кейин ювиниб-тараниб, баданларига, сочларига мой суртишар, устларига атир сепишар, кўйлак ўлчашар, кўйлак учун бека билан талашиб-тортишишар, ўзларини ойнага солишар, юзлари, қошларини бўяшар, ширин, ёғли овқатлар ейишарди, кейин бадани кўриниб турадиган ҳарир шоҳи кўйлак кийиб, безатилган, ёруғ залга чиқишарди, меҳмонларни кутиб олишар, мусиқа, танцалар бошланар, конфетлар еб, вино ичишар, тамаки чекишарди. Кейин ёшлар билан ўрта яшарлар ва она сути оғзидан кетмаганлар, қариб-чириб қолган қариялар, бўйдоқлар ва хотин, бола-чақалилар, савдогарлар, приказчиклар, арманилар, яҳудийлар, тоторлар, бойлар, камбағаллар, соғлар, касаллар, мастлар, ҳушёрлар, қўрс одамлар, нозик табиатлилар, ҳарбийлар, оддий кишилар, талабалар, гимназистлар – хуллас, ҳар хил тоифадаги, турли ёшдаги ва феълдаги одамлар билан зино қилишарди. Оқшомдан тонг отгунча шовқин-сурон, ҳазил-мутойиба, муштлашишу мусиқа, тамаки-ю вино, виною тамаки. Фақат эрталаб шулардан қутулиб қаттиқ уйқуга кетишарди. Ҳафтанинг ҳар бир куни аҳвол шу эди. Ниҳоят, ҳафтанинг сўнгги кунларида давлат маҳкамасига – участкага боришарди. Бу ерда давлат хизматида турган амалдорлар – эркак докторлар баъзан жиддийлик билан, баъзида эса фақат инсонларнигина эмас, ҳатто ҳайвонларни ҳам жиноятдан сақловчи шарм-ҳаёни йиғиштириб қўйиб, эрмак қилиб кулишиб, шу хотинларни кўрикдан ўтказар ва уларга шериклари билан биргаликда бир ҳафта давомида қилган ўша жиноятларини яна давом эттиришлари учун патент беришарди. Ҳафта кетидан ҳафталар шу зайлда ўтаверарди. Ҳар куни, ёзин-қишин, худонинг берган куни аҳвол шу эди.

      Маслова етти йил шу зайлда кун кечирди. Бу вақт ичида у фоҳишахонани икки марта ўзгартирди, бир марта касалхонада ётиб чиқди. Фоҳишахонага келганига етти йил, биринчи бор йўлдан озганига саккиз йил бўлди деганда, йигирма олти ёшида уни қамоққа олишди, кейин қотиллар ва ўғрилар орасида олти ой тургандан кейин уни судга олиб кетишди.

      III

      Узоқ йўл юриб чарчаган Маслова конвойлар билан вилоят судига яқинлашганда, ўша бекаларнинг жияни, уни йўлдан оздирган ўша князь Дмитрий Иванович Нехлюдов ҳамон пружинали баланд ва юмшоқ парқув тўшак устида, кўкрак бурмалари дазмолланган голландча ич кўйлагининг ёқасини очиб, папирос чекиб ётарди. У кўзини бир нуқтага тикканича кеча нима бўлганлиги ва бугун нима қилиши кераклиги устида бош қотирарди.

      У бадавлат ва номдор Корчагинларникида ўтказган кечаги оқшомни эслар экан, бир хўрсиниб қўйди. Ҳамма уни Корчагинларнинг қизига уйланади, деб ўйлар эди. Нехлюдов папирос қолдиғини ташлаб, кумуш портсигардан иккинчи папиросни олмоқчи бўлди-ю, аммо бу фикридан қайтди ва оппоқ, силлиқ оёғини каравотдан осилтириб туфлисини топди, тўладан келган кифтига шоҳи халат ташлади-да, тез ва дадил қадам ташлаб, ётоқхонага ёндашган эликсир, одеколон, фиксатуар2 ва атир ҳидлари анқиб турган хонага чиқди. Нехлюдов кўп ерига пломба қўйилган тишларини алоҳида порошок билан тозалади, гулоб билан оғзини чайди.


Скачать книгу

<p>2</p>

Фиксатуар – сочни ялтиратадиган мой (тарж.)