Тирилиш. Лев Толстой
Читать онлайн книгу.чоғидан яшаб келар ва Дмитрий Ивановични гўдаклик чоғиданоқ, Митенькалик вақтиданоқ биларди.
– Салом, Дмитрий Иванович.
– Салом, Аграфена Петровна. Қандай янгиликлар бор? – деб сўради Нехлюдов ҳазиломуз.
– Княгиняданми, княжнаданми, кимдандир хат бор. Боя оқсочи келтирган эди. Менинг хонамда кутиб ўтирибди. – Аграфена Петровна хатни узата туриб маънодор жилмайиб қўйди.
– Хўп, ҳозир, – деди Нехлюдов хатни олиб. Аграфена Петровнанинг жилмайганини кўриб, қовоғини солди.
Аграфена Петровнанинг табассуми хат княжна Корчагинадан эканлигини, Аграфена Петровнанинг фикрига қараганда, Нехлюдов княжнага уйланмоқчилигини кўрсатарди. Аграфена Петровнанинг ўсмоқчилаб кулиб туриши Нехлюдовга ёқмади.
– Оқсочга, кутиб турар экансиз, дейман-да, – Аграфена Петровна стол устини супурадиган чўтка ўз жойида турмаганини кўриб бошқа жойга олиб қўйди-да, емакхонадан чиқиб кетди.
Нехлюдов Аграфена Петровна берган, атир иси анқиб турган хатни очиб ўқий бошлади.
«Сизнинг хотира дафтарингиз бўлишни ўз зиммамга олганим учун, – деб шошилиб ёзилган эди четлари текисланмаган бир варақ кулранг қалин қоғозга, – шу нарсани сизга эслатиб ўтмоқчиманки, сиз шу йил, 28 апрель куни маслаҳатчи сифатида судда бўлишингиз керак. Кеча ўзингизга хос енгилтаклик билан бизлар ва Колосов билан бирга сурат томоша қилгани боришга ваъда қилган эдингиз, энди боришингизнинг иложи йўқ; судга вақтида етиб бормаганингиз учун á moins que vous ne soyes disposéa payer á la cour d’аssises les 300 roubles d’amend, que vous vous refusez pour cheval.4 Кеча сиз жўнаб кетган ҳамоно эсимга тушди. Эсингиздан чиқмасин тағин.
Кн. м. Корчагина».
Қоғознинг иккинчи бетига шундай деб қўшимча қилинган эди: «Маman vous fait dire que votre couvert vous attendra jusqu’а lа nuit. Yenez absolument а’quelle heure que cela soit.5
Нехлюдов пешонасини тириштирди. Бу хат княжна Корчагинанинг икки ойдан буён усталик билан олиб бораётган ишининг давоми эди, княжна Нехлюдовни аста ўзига ром қилиб, ипсиз боғлаб қўйган эди.
Нехлюдов ҳозир ўзи истаса ҳам княжнага уйланишни таклиф этолмас, чунки буни амалга оширолмаслигига, ёши ўтиб қолган, жон-дилидан севмаган кишиларга хос сусткашликдан ташқари, яна бир сабаб бор эди. Бунга сабаб, бундан ўн йил муқаддам Катюшани йўлдан оздириб, кейин ташлаб кетгани эмас. Йўқ, буни у бутунлай унутиб юборган ва уйланишимга ғов бўлади, деб хаёлига ҳам келтирмасди; бу сабаб шундан иборат эдики, Нехлюдов бир эрли хотин билан алоқада эди, кейин бу алоқани узган бўлса-да, лекин аёл алоқани ҳали узилган деб ҳисобламас эди.
Нехлюдов хотин-қизлар билан муомала қилганда жуда тортинчоқ эди. Унинг ана шу тортинчоқлиги ўша эрли аёлда Нехлюдовни ўзига ром қилиб олиш истагини қўзғаган эди. Бу аёл уезд оқсоқолининг хотини эди. Нехлюдов ўша уездга дворянлар оқсоқоли сайловига борган эди. Аёл уни шундай алоқага жалб қилдики, натижада Нехлюдов бутун эҳтироси билан унга берилиб кетди, лекин бу алоқа борган сари уни жиркантирарди. Дастлаб Нехлюдов нафсини тиёлмади, кейин эса
4
От сотиб олишга кўзингиз қиймаган 300 сўмни, округ судига штраф тўлашга кўзингиз учмаётган бўлса, албатта (франц.)
5
Ойимлар идиш-товоқлар сиз учун тахт туражагини айтишни топширдилар. Фурсат топсангиз, албатта бир амаллаб келинг (франц.)