Тирилиш. Лев Толстой

Читать онлайн книгу.

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
Унинг Катюшага айтадиган гапи йўқ эди, лекин бир баҳона топди-да, ёнидан ўтиб кета туриб:

      – Аммамлар кечки ибодатдан кейин рўзамни очаман, дедилар, – деди.

      Ҳар доим Нехлюдовни кўрганда юз берадиган ҳол такрорланди: Катюшанинг икки бети лоладек қизариб кетди, қора кўзлари кулиб-қувнаб, соддадиллик билан боқиб, Нехлюдовга тикилди.

      – Хабарим бор, – деди у жилмайиб.

      Шу пайт мис кашкул ушлаб халойиқ орасидан ўтиб кетаётган дьячок Катюша ёнида унга парво қилмай ўтаркан, кийимининг этаги қизга тегиб кетди. Дьячок Нехлюдовни ҳурмат қилиб, ундан четлаб ўтаман деб Катюшага тегиб кетган эди. Нехлюдов бунга жуда ҳайрон бўлди. Наҳотки бу дьячок шу ердаги ва, умуман, бутун дунёдаги нарсаларнинг бариси фақат Катюша учун яратилганини билмаса, бутун дунёдаги нарсаларнинг ҳаммасига менсимаслик билан қараш мумкину, Катюшага бундай қараш мумкин эмаслигини тушунмаса, ахир у бутун оламнинг маркази-ку, деб ўйлади Нехлюдов. Деворга қатор терилган иконалар ҳам Катюша учун ярқирар, қандиллардаги шамлар ҳам унинг учун порлаб ёнар, «Муборак пасха байрами бу, халойиқ, шод-хуррам бўлингиз», деган қувноқ қўшиқлар ҳам унинг учун куйланарди. Хуллас, оламдаги бутун яхши нарсаларнинг ҳаммаси Катюша учун яратилган эди. Унинг назарида, Катюша ҳам ҳамма нарса фақат ўзи учун бўлаётганини тушунгандек эди. Нехлюдов Катюшанинг бурмали оқ кўйлакдаги сарв қоматига, сергак, шод чеҳрасига тикилар экан, назарида шундай туюлди ва ўз кўнглидан ўтаётган туйғулар унинг ҳам кўнглидан ўтаётгандек бўлди.

      Илк саҳар ибодати билан эрталабки ибодат орасида Нехлюдов черковдан чиқди. Халойиқ унга йўл бериб, таъзим қилди. Баъзилар уни танир, баъзи бировлар: «Бу кимнинг ўғли?» деб сўрашарди. У ибодатхона эшиги олдида тўхтади. Тиланчилар уни ўраб олишди. Нехлюдов ҳамёнидаги майда пулни улашиб тугатди-да, зинадан пастга тушди.

      Тонг ёришиб, теварак-атрофдаги нарсалар оқариб, ғира-шира кўринадиган бўлиб қолган, лекин ҳали қуёш чиқмаган эди. Одамлар черков атрофидаги қабристонга таралиб кетди. Катюша ҳали черковдан чиқмаган эди, Нехлюдов уни кутиб турди.

      Халойиқ ҳамон черковдан чиқиб келар, нағалли этикларини дўқиллатиб зинадан тушар, черков ҳовлисига ва қабристонга тараларди.

      Марья Ивановнанинг кондитери, боши лиқиллаб турадиган кекса чол Нехлюдовни тўхтатиб у билан ўпишди, бошига шойи пешонабоғ ўраган унинг хотини – кекирдаги буришиб кетган кампир рўмоли орасидан сариқ-заъфар ранг тухум олиб берди. Шу маҳал эгнида янги белбурма камзул, яшил камар бойлаган, миқтидан келган ёшгина мужик жилмайиб келаверди.

      – Христос воскресе, – деди у Нехлюдовга яқинлашиб. Унинг кўзлари кулар, ундан мужикларга хос аллақандай ёқимли ҳид келиб турарди: мужик гилосдай қип-қизил лаблари билан Нехлюдовнинг лабидан уч марта чўпиллатиб ўпганда, жингалак соқоли унинг қитиғини келтирди.

      Нехлюдов мужик билан ўпишиб, унинг қўлидан тўқ жигарранг тухум олаётганида Матрёна Павловнанинг ялтироқ кўйлаги ва қизил бант таққан қора соч чиройли


Скачать книгу