Тирилиш. Лев Толстой

Читать онлайн книгу.

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
type="note">19 ҳақидаги асари учун мукофот олиб, мағрурланиб кетган, ўзига бино қўйган эди (хотинларга манзур бўлиши ундаги бу худписандликни яна ошириб юборган эди). Шунинг учун ҳам у ўтакетган овсар эди. Сўз берилгандан кейин у оҳиста ўрнидан турди, мундир кийган басавлат гавдасини кўз-кўз қилиб, икки қўлини столга қўйди, бошини бир оз қийшайтириб, судланувчиларга қарамай, залда ўтирганларни кўздан кечириб чиқди-да, сўз бошлади.

      – Сизларнинг ихтиёрингизда бўлган иш, жаноб суд маслаҳатчилари, – деб бошлади у протокол ва акт ўқилаётган пайтда тайёрлаб қўйган нутқини, – агар шундай деб аташ мумкин бўлса, ўзига хос жиноятдир.

      Прокурор ёрдамчисининг нутқи, ўзининг фикрича, ном чиқарган адвокатлар сўзлаган машҳур нутқлар сингари ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши лозим эди. Суд залидагилар орасида атиги уч хотин: тикувчи, ошпаз хотин, Симоннинг синглиси ва бир извошчи ўтирарди. Лекин бунинг аҳамияти йўқ. Ўша машҳур адвокатлар ҳам шундай бошлаган-да. Прокурор ёрдамчисининг одати шу эди: ҳамма вақт ўз вазифасини тўғри адо этиб, яъни жиноятнинг психологик моҳиятини чуқур англаб, жамият маразларини очиб ташлаши керак эди.

      – Жаноб суд маслаҳатчилари, сиз кўриб турган бу ҳодиса, агар шундай таъбир жоиз бўлса, асримизнинг охирига хос жиноятдир, бу жиноятлар жамиятда бўлган унсурларнинг бузилиши орқасида келиб чиққан. Жинояткорлар эса, шу бузилиш жараёнининг ўткир шуъласи остида қолган кишилардир…

      Прокурор ёрдамчиси жуда узоқ гапирди. У бир томондан ўйлаб қўйган оқилона сўзларини эслашга, иккинчи томондан ва асосан, бир дақиқа ҳам тўхтамай, бир соату ўн беш дақиқа тинмай бидиллашга уринди. Фақат бир мартагина тўхтаб анчагача тупугини ютиб турди-ю, лекин дарҳол ўзини тутиб олиб, боягидай маҳмаданалик қилди. У депсиниб, суд ҳайъатларига тикилиб тилёғламалик билан мулойимгина гапирар, гоҳ дафтарчасига қараб-қараб қўйиб секин ва жиддий сўзлар, гоҳ бир томошабинларга, бир маслаҳатчиларга юзланиб баланд, фош этувчи овоз билан гапирарди. Аммо кўзларини узмай унга тикилиб ўтирган учала судланувчиларга у бир марта ҳам кўз ташламади. Унинг нутқида ўша вақтларда ўз улфатлари орасида кўп ишлатиладиган ва ҳозир ҳам илм-фан оламида янгилик деб ҳисобланадиган нарсаларнинг ҳаммаси топиларди. Бу нутқда ирсият масаласи ҳам, туғма жинояткорлик ҳам, Ломброзо20 ҳам, Тард21 ҳам, эволюция ҳам, яшаш учун кураш ҳам, гипнотизм ҳам, уқдириш ҳам, Шарко22 ва декадентлик ҳам – ҳаммасидан бир шингилдан бор эди.

      Прокурор ёрдамчисининг таърифига қараганда, савдогар Смельков феъли кенг, забардаст, бузилмаган, очиқ кўнгил рус кишиси бўлган. У азбаройи очиқ кўнгил ва тантилигидан ўтакетган бузуқ одамлар қўлида ўлиб кетган.

      Симон Картинкин крепостнойлик ҳуқуқининг қолдиғи бўлиб, эзилган, илмсиз, ақидасиз, ҳатто динсиз бир одамдир. Евфимия унинг ўйнаши ва ирсият қонунининг қурбонидир. У руҳий жиҳатдан айнигани ошкора кўриниб турган шахс. Декадентликнинг энг тубан намояндаларида бўлган хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган Маслова жиноятнинг асосий сабабчисидир.

      – Бу


Скачать книгу

<p>20</p>

Ломброзо – XIX аср охирида машҳур бўлган олим

<p>21</p>

Тард – XIX аср охирида машҳур бўлган олим

<p>22</p>

Шарко – XIX асрда яшаган француз олими