Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади. Ибадулла Самандарович Байджанов

Читать онлайн книгу.

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
академияси, кўҳна Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги илм- маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор. У илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро, кўхна Хоразмда фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.

      Ҳатто, инсон зотининг фазога парвози тўғрисидаги ғоя ва унинг илк амалиёти ҳам шу академия туфайли амалга оширилган. Заминимиз делтапланерларнинг ватани экани ҳақида Санкт-Петербургда сақланаётган бир қўлёзмада Исмоий ал-Жавҳарий (940—1008) деган астроном олимнинг Хоразмда илк бор фазога учганлигига оид маълумотлар бор.

      Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб тарих саҳифасига ёзилди. «Мажлиси уламо» илк бор толерантлик тараққиёт талаби эканлигини амалда кўрсатди.

      Маъмун академиясида гипотеза тарзида олға сурилга ғоялар фаннинг беш юз йилдан кўпроқ ривожи учун омил бўлди. Масалан, Америка қитъасининг мавжудлиги, гелиоцентризм, эллипсоид, жисмларнинг тортилиши ҳақидаги ғоялар анча вақтларгача баҳсларга сабаб бўлди. Маъмун академияси қолаверса барча наслларга ва асрларга татигулик икки буюк даҳо Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синони етказиб бергани учун ҳам фахрланишга арзийди.

      Шуни таъкидлаш жоизки, «Мажлиси уламо» номи билан аталган бу илм маскани бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам заминига эга эди.

      Қадимги Хоразмда суғорма деҳқончилик, Амударё оқимига мослашган йирик каналлар, ноёб ирригация иншоотларининг вужудга келиши, махобатли шаҳарлар, қўрғон ва саройларнинг бунёд этилиши, гўзал меъморий ёдгорликларнинг қад кўтариши албатта математика, геометрия, геодезия, топография илмларисиз амалга ошмас эди.

      Қадимги Хоразмда яратилган ноёб заргарлик буюмлари, рангдор тасвирий санъат асарлари, металл ва сополдан ишланган рўзғор буюмлари, буларнинг барчаси бу ерда кимё, минерология илмларини эрта ривож топганлигини тасдиқлайди. Хоразмликларнинг ўша даврда узоқ мамлакатлар ахолиси билан савдо ва маданий алоқаларини ўрнатиши астрономия, география, картография, этнография илмлари ривожига самарали таъсир кўрсатган. Демак, Хоразмда табиий ва гуманитар илмларнинг яратилиши, тараққий этиши учун моддий ва маънавий замин қадимданоқ мавжуд бўлган.

      813 йилда халифалик тахтига ўтирган Хорун ар-Рашиднинг ўғли Абудуллоҳ ал-Маъмун 819 йилгача Марвни вақтинчалик пойтахт қилиб олади. Абдуллоҳ ал-Маъмун 813—815 йиллар орасида шарқнинг машҳур олиму фозилларини Марвга чорлайди, уларга ғамҳўрлик қилади ва илмий марказ тузади. 819 йилда илмий марказ Боғдодга кўчади. Боғдод академияси фаолиятида Марказий Осиёлик олимлар етакчи ўринда туради. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий «Байтул ҳикма» мудири, Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур 828 йилда аш-Шаммосия маҳалласида қурилган расадхона раҳбари, Ҳолид ибн Абдумалик


Скачать книгу