Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан. Ибадулла Самандарович Байджанов

Читать онлайн книгу.

Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг сифат босқичи педагогик жамоамиз олдига ёшларни ўқитиш ва тарбиялашда

      ўта масъулиятли вазифаларни қўйди. Буни дилдан англаганимиз ҳолда илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнларига жадал жорий қилиб, талабаларни билим ва касб-ҳунар эгаллашларига бўлган қизиқишини ошира бориш – бош мақсадимиз бўлмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қодир малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги изланишларимиз изчил давом этади.

      Зеваржон МАҲМУДОВА,

      маънавият ва маърифат ишлари бўйича

      директор ўринбосари.

      1946 йилда Урганч шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Тошкент Давлат Чет тиллар институтини тугаллаган. Урганч шаҳар Халқ Таълими бўлимига қарашли №2-, №12- мактабларда ўқитувчи, Алишер Навоий номли №9-мактабда ўн икки йил директор бўлиб ишлаган. 2003 йилдан буён Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.

      * * *

      – Ҳар қандай жамоада барча ютуқлар, яхши хушхабарлар замирида маънавият ётади. Азал-азалдан маънавияти юксак инсонлар жамият фахри бўлиб келганлар. «Мамлакатнинг иқтисодий қудратини, унинг эртанги кунини, борингки, тақдирини ҳам пировард натижада ақл-заковат, маънавият ҳал қилади. Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда бахт-саодат ҳам бўлмайди». Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримовнинг бу доно фикрлари ҳамиша маънавиятни қадрлашга, улуғлашга, бу бебаҳо сарчашмадан баҳраманд бўлишга ундаб туради.

      Коллежимизда энг аввало маънавий жиҳатдан етук, билимдон, баркамол мутахассислар тайёрлаш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Чунки маънавияти бой кадрларгина эгаллаган мутахассислиги билан эл-юртга наф келтиради. Камтарлик, самимийлик, меҳр-оқибатли бўлиш, ишчанлик каби инсоний фазилатлар ҳам маънавият сабоқларидан қанчалик кўп ва хўп баҳраманд бўлишга боғлиқ.

      Коллежимизда қайси фан ўқитилмасин ёки амалий машғулот ўтказилмасин халқимизнинг маънавий қадриятлари ёшлар онгига чуқур сингдириб борилади. Бу эса ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ёшлар аъло ўқиш билан бирга жамоатчилик ишларида фаол қатнашишга ҳаракат қилмоқдалар.

      Ўзбекистон Республикаси «Маънавият ва маърифат» марказининг Хоразм вилояти бўлими томонидан коллежимиз «Энг намунали маънавият хонаси» танлови совриндори бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Худди ана шундай диплом маънавият, маърифат ишларининг фаол тарғиботчиси сифатида коллеж раҳбари И.С.Байджановга ҳам берилди.

      Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилганлиги учун коллежимиз республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг махсус буйруғига кўра таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган синов майдонига айлантирилди. Шу муносабат билан турли кўрик-кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиш одат тусига кириб


Скачать книгу