“Zappos” интернет дўкони ўзининг корпоратив маданияти, қадриятлари билан ноёб компаниялардан бири саналади, айни шу хусусиятлари туфайли у юқори сурьатда ўсди. “Zappos” “Fortune” журналининг 2009 йилда эълон қилган “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатидаги дебютини юқори рейтинг билан бошлади. Худди шу йили уни “Amazon” 1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди.
“Бахт етказиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, “LinkExchange” ва “Zappos”гача олиб келгани, бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.