Барокко даврининг машҳур немис ва инглиз бастакори Георг Фридрих Гендел (1685–1759) ҳаёти давомида 47 та опера, 32 та оратория, шунингдек, бошқа жанрларда ҳам кўплаб ўз даврининг илғор мусиқий асарларини яратган. Гендел ижод қилган йиллар «Генделча Ренессанс даври» деб юксак баҳоланиши бежиз эмас. ХХ асрнинг 20-йилларидан бу ўзига хос Уйғониш даври Ғарбда яна ўзини баралла намоён этмоқда. Италия, Германия, Англия, АҚШ, Голландия, Франция каби мамлакатларда Гендел асарларига, шу жумладан, «Амир Темур» операсига қизиқиш қайтадан кучайди.Китобдан Генделнинг илк марта ўзбек тилига таржима қилинган «Амир Темур» операси жой олган. Бу истиқлол йилларида юртимизда ҳам Гендел феноменига эътибор ортиб бораётганининг амалий тасдиғидир. Кўп асрлик шонли тарихимиз билан боғлиқ ушбу Ғарб саҳнавий-мусиқий асарини таржима қилишда операнинг руҳи ва оҳанги, қаҳрамонларнинг тилига хос ширали ва таъсирчан ифода услуби тилимизда нечоғлик сақлаб қолинганини баҳолаш муҳтарам муштарийга ҳавола.Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.