Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов
Читать онлайн книгу.тизимлар ягона форматга ўтиши, «дунё глобал қишлоққа айланиши», Николас Нигропонте фикрича, алоқа тизими, босма ОАВ, ТВ ва радио уйғунлашуви, Г. Женкинснинг типологиясига кўра, технологик, маданий, ижтимоий конвергенцияга бўлинув, Г. Майкл ва Ш. Ян ишлаб чиққан конвергенциялашувнинг 4 мезони (1. Технологик мезон (телекоммуникация тармоқларининг бирлашуви); 2. Ишлаб чиқариш мезони (анъанавий ОАВнинг рақамли медиамакондаги фаолияти); 3. Ижтимоий мезон (фойдаланувчилар томонидан яратилган контентнинг ошиши); 4. Матн ўзгариши (ахборотларнинг турли медиа шаклларида акс этиши), М. Кастельснинг классификацияси (кўплаб каналлардаги коммуникацияга мослашувчи онг фаолияти, ягона ахборот оқими, ОАВнинг ягона тизимга бирикиши), В. Шеремет типологияси (технологик, жанрли бирлашув), Олег Кашин типологияси (медиасаводхонлик, медиага бизнес сифатида муносабатда бўлиш) медиаконвергенция ҳодисасини илмий жиҳатдан тўлиқ тасаввур қилишга имкон беради.
Медиа – ахборий маҳсулотларнинг бозори. Медиабозорда тайёрловчи, ахборот (маҳсулот), етказиб берувчи ва истеъмолчи иштирок этади. Тайёрловчи бу – ғоя муаллифи. У материалларни тўплайди, таҳлил қилади, медиаматнни тайёрлайди, узатади. Маҳсулот (ахборот) – матн, белги, сурат ва рамзларда ифодаланган маълумот. Етказувчи (канал) – ахборотни узатиш воситаси (медиа). Истеъмолчи – ахборотни олувчи, ўрганувчи, талқин қилувчи шахс.
Медиа бозори – бу мураккаб, кўп қиррали, кўп томонлама макон. Журналистик ахборотни ишлаб чиқиш ва сотиш жараёнига мувофиқ, у икки қисмга бўлинади: ресурслар бозори ва ахборот бозорининг ўзи. Иқтисодий нуқтаи назардан медиасаноат ноанъанавийдир. Чунки ОАВ ўз маҳсулотини бир вақтнинг ўзида иккита бозорда – товар ва хизмат сифатида ишлаб чиқаради. Медиамаҳсулот – ахборот, фикрлар, кўнгилочар контент, аудиторияга етказилган билимлардир. Хизматлар бозорида оммавий ахборот воситалари реклама берувчиларга оммавий ёки ихтисослашган аудиторияга кириш хизматини тақдим этиш орқали ишлайди. Медиа бозори бир неча бўлимларда шаклланган мураккаб кўп қатламли тузилишга эга. Биринчиси, турли оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Шунга кўра, бозор бир неча соҳаларга бўлинади: босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, интернет, киносаноат. Медиа бозорининг иккинчи бўлаги – бу географик принцип асосида қурилган. У маълум ҳудудлар чегараларида аниқ товар ёки хизматларни сотувчи ва харидорлардан иборат бўлади. Медиа соҳаси учун географик бозор асосий тушунчалардан бири ҳисобланади. Чунки у медиафирмани унинг маҳсулоти тарқатиладиган ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳудуд билан боғлайди. Ресурслар бозори молия бозори, меҳнат бозори, нашриёт бозори, техника бозори, материаллар бозори, ахборот ва ғоялар бозорини ўз ичига олади.
Медиаиқтисод соҳасидаги энг нуфузли мутахассислардан бири бўлган Р. Пикард «оммавий ахборот воситалари — аудитория – реклама берувчилар» учбурчагидаги муносабатларни таҳлил қилиб, медиабозорнинг