Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
масалага бутунлай бошқача назар билан қарай бошлади. Батлер чиқинди тозалаш бўйича расмий пудратчи қилиб белгиланса-чи? Бу мақсадлар учун муниципалитет йиллик маблағ ажратиши мумкин. Батлерга бир нечта чиқинди йиғувчи фургонларни ишга олиш имконияти берилади. Бундан ташқари, шаҳарда бошқа чиқинди йиғувчилар бўлмайди. Ҳозирча улар бор, албатта, бироқ Батлер билан муниципалитет ўртасидаги расмий келишув ҳар қандай рақобатга нуқта қўяди. Жуда даромадли бу ишдан келадиган пулнинг бир қисмини пудратчи бўлолмаган кимсаларни тинчлантириш учун қурбон қилишга тўғри келади. Сайловлар пайтида баъзи ташкилотлар ва алоҳида кимсаларга пул қарз бериб туриш керак бўлади, бироқ бу ҳеч нарса эмас, гап арзимаган пул ҳақида кетяпти.

      Шундай қилиб, Батлер ва муниципалитет аъзоси Патрик Гевин Комисский ўрталарида (у албатта, ҳеч кимга сездирмаган ҳолда) иш бўйича келишув тузилди. Батлер энди чиқинди солинган фургонда юрмаётганди. У ўзига яқин жойда яшовчи ирландиялик йигит – Жимми Шихенни ишга олди ва бу йигит унинг ёрдамчиси, бошқарувчиси, отбоқари, бухгалтери – хуллас, ҳамма нарсасига айланди. Батлер тез орада тўрт мингдан беш минггача (у илгари машаққат билан зўрға икки мингга ишларди) топадиган бўлди ва шаҳарнинг жанубий қисмидан ғиштли уй топиб, кўчиб ўтди, болаларини мактабга берди. Батлер хоним ҳам совун қайнатиш ва чўчқа боқиш юмушларини йиғиштирди. Шу пайтдан бошлаб омад Эдвард Батлерга кулиб боқа бошлаган эди.

      У илгари на ўқишни, на ёзишни биларди, энди эса, албатта, саводини чиқариб олганди. Жаноб Комисский билан бўлган суҳбатдан у шуни билиб олдики, пудратчиликнинг яна бошқа шакллари ҳам бор экан, яъни – канализация, водопровод, газ магистраллари ўтказиш, кўчаларга тош ётқизиш ва бошқалар. Бу ишларни Эдвард Батлер қилмаса, ким қилади? У муниципалитетнинг кўп аъзолари билан таниш. У бу одамлар билан пивохоналарнинг орқа хоналарида, шаҳар каттаконлари шанба, якшанба кунлари уюштирадиган пикникларда, сайловолди мажлисларида учрашиб турарди. Унинг назарида шаҳарнинг олийҳимматлигидан баҳраманд бўла туриб, унга нафақат пул билан, балки маслаҳат билан ҳам ёрдам бериши керак эди. Шуниси қизиқ бўлдики, тез орада Батлернинг сиёсий томондан олдиндан кўра билиш қобилияти борлиги намоён бўла бошлади. Бирор одам юқорига кўтарила оладими, йўқми, буни билиш учун Батлер унга бир назар ташласа кифоя эди. Унинг бухгалтерлари, ишбошилари ва табелчиларидан кўплари муниципалитет ёки қонун чиқарувчи йиғинлар аъзоси бўлиб кетишганди. Сайловларда у овоз берган кўп номзодлар одатда муваффақият билан ўтиб кетишарди. У аввалига ўз одами муниципалитетга номзодини қўйган районда, кейин ўз сайлов участкасида, кейин ўз партиясининг шаҳар мажлисларида (албатта, вигларда9) таъсирга эга бўла бошлади ва ниҳоят, уни алоҳида сиёсий ташкилотнинг бошлиғи деб ҳисоблай бошлашди.

      Муниципалитетда қандайдир сирли кучлар унга ишларди. Батлерга йирик пудратлар келиб тушар, у ҳамма олди-сотдиларда қатнашарди. У энди


Скачать книгу

<p>9</p>

АҚШда Виглар буржуа партияси 1834 йилда, президент Эндрю Жексонга қарши курашда юзага келган.