Ибтидо. Дэн Браун

Читать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
ония вилоятида жойлашганди. У тўрт асрки, ўз вазифасини тўкис бажариб, бағрида умр ўтказаётган одамларни замонавий дунёдан ажратиб келмоқда эди.

      “Тақдир ҳазилини қарангки, айнан улар асл ҳақиқатдан биринчи бўлиб хабар топади”, деб ўйлади Кирш воқеалар ривожини тасаввур қиларкан. “Тарихан ер юзидаги одамларнинг энг хавфлиси − Худонинг одамлари. Айниқса, уларнинг Худоларига таҳдид қилинса борми… Мен ҳозир қовоғарининг инига ёнаётган найзани улоқтирмоқчиман”, ўйлади Кирш чуқур нафас олиб.

      Ўйга ғарқ бўлганча тоғ чўққисига етиб боргач, Кирш платформада поезд кутаётган ёлғиз одамга эътибор берди. Озғинлигидан эти суягига ёпишган кутиб олувчи эгнига католикларнинг анъанавий либоси – оқ рокет ва қирмизи жубба кийиб, бошига салладан кичикроқ митти қалпоқча – зукетто қўндириб олганди. Авваллари фақат суратларда кўрган бу қоқсуяк мезбоннинг ким эканлигини илғаган Киршнинг томирларида кутилмаганда адреналин жўш уриб кетди.

      “Вальдеспинонинг шахсан ўзи мени кутиб олгани чиқибди!”

      Епископ Антонио Вальдеспино Испанияда жуда обрўли шахс эди. У испан қиролининг ишонган дўсти ва маслаҳатчиси бўлиб, консерватив католик қадриятлари ҳамда анъанавий-сиёсий меъёрларнинг энг кўзга кўринган ҳимоячиси ҳам эди.

      – Эдмонд Кирш, шундайми? – дона-дона қилиб сўради епископ поезддан тушган Киршга пешвоз чиқаркан.

      – Худди ўзи, – йигит табассум билан жавоб қайтарди ва саломлашиш учун қўл чўзди. Мезбоннинг узун, нозик бармоқларини дўстона силкиркан, қўшиб қўйди: – Жаноб епископ, ушбу учрашувни ташкиллаганингиз учун миннатдорман.

      – Мен эса учрашиш таклифингизни қадрлайман, – епископ Вальдеспинонинг овози Кирш кутгандан кучлироқ, қўнғироқдек жарангдор чиқди. – Очиғини айтганда, биз доим ҳам илм‐фан одами билан мулоқот қилавермаймиз, айниқса, сиз каби таниқлилар билан. Бу томонга, марҳамат.

      Улар платформа бўйлаб юриб кетишди. Изғирин тоғ шамоли епископнинг жуббасини тебратарди.

      – Тан олмоғим жоиз, – деди епископ, – сиз тасаввур қилганимдан бошқача экансиз. Мен олимни учратаман деб ўйлагандим, бироқ сиз… – у Киршнинг устидаги “Китон” фирмасининг қимматбаҳо “К-50” костюмига, “Баркер”га тегишли туяқуш терисидан тикилган туфлига беписанд қаради, – Бироқ сиз ҳипстерга ўхшайсиз. Ҳипстер. Тўғрими?

      Кирш илтифот билан жилмайди. “Ҳипстер” сўзи ўн йиллар аввал урфдан қолганди.

      – Сиз ҳақингизда жуда кўп ўқиган бўлсам ҳам, – давом этди Вальдеспино, – ҳанузгача нима иш қилишингизни аниқ билмайман.

      – Ихтисослигим ўйинлар назарияси ва компьютер моделлаштиришдан иборат.

      – Демак, болалар учун компьютер ўйинлари яратасиз, шунақами?

      Епископ атай замондан ортда қолган қариядек кўринишга уриниб, муғомбирлик қилаётганини Кирш пайқади. Аниқроқ айтганда, Вальдеспино замонавий технологиялардан яхши хабардорлиги, тез‐тез уларнинг хавф‐хатарлари ҳақида маъруза қилиши йигитга маълум эди. Шундай бўлса‐да, Кирш ҳеч нима билмагандек тушунтирди:

      – Йўқ, жаноб. Ундай эмас. Ўйин назарияси – математиканинг бир тармоғи. У келажакни башорат қилиш учун такрорланувчи ҳодисаларни ўрганади.

      – Ҳа-а, эсладим! Бир неча йил аввал Европада валюта инқирози бўлиши ҳақида башорат қилгандингиз. Мақолангизни ўқиганим ёдимда. Ўшанда сизга ҳеч ким ишонмаганди, сиз эса махсус компьютер дастурини ихтиро этиб, ўлган Европа Иттифоқини лаҳаддан тортиб олдингиз. Сизнинг “Мен ўттиз уч ёшдаман. Исо Масиҳ ҳам Лазарни қайта тирилтирганда ўттиз уч ёш эди”, деган сўзларингиз тилга тушганди.

      Кирш қизариб кетди.

      – Беўхшов қиёслаш бўлган, тан оламан, ҳазрат. У кезлари ёш эдим.

      – Ёш? – кулди епископ. – Ҳозир неча ёшдасиз… қирқлар атрофидами?

      – Роппа‐роса қирқда.

      Қария жилмайди. Кучайиб бораётган шамол унинг жуббасини ҳар томон ирғитиб ўйнарди.

      – Аслида, заминимиз мўминларга мерос қолиши керак эди. Лекин бахтга қарши, у техникага муккасидан кетган, ўз қалбига эмас, экранларга боқишни афзал кўрувчи ёшларга қолди. Ростини айтсам, қачондир мен ҳозирги авлоднинг қаҳрамони билан учрашишим етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. Замон болалари сизни ҳатто “Пайғамбар” деб атайди.

      – Шундай бўлса‐да, сиз билан кўришишни аввалдан билмагандим, зоти муқаддаслари, – жавоб қайтарди Кирш. – Сиз ёки ҳамкасбларингиздан бирортаси билан шахсан учрашиш имкониятини ҳисоблаганимда таклифимни қабул қилишингизга атиги йигирма фоиз умид бор эди, холос.

      – Биродарларимга айтганимдек, художўйлар худосизларни эшитишдан ҳамиша наф топиши мумкин: чунки иблисни тинглаб, Парвардигор сўзларининг қадрига етамиз, – деб илжайди епископ ва дарҳол қўшимча қилди: – Бу албатта, ҳазил. Менинг қартайган юмор ҳиссимни афв этинг. Ҳазилларим ҳам ўзим каби қарияпти чоғи, – шундай дегач, епископ олдинга йўрғалади. – Қолганлар бизни кутмоқда. Бу томонга юринг, марҳамат!

      Кирш бораётган манзили томон нигоҳ ташлади. Кулранг тошлардан барпо этилган баҳайбат қўрғон текис қоянинг энг баланд нуқтасига қурилган эди. Қоядан минглаб фут пастда кўкаламзор ўрмонлар, яшил тепаликлар ястаниб


Скачать книгу