Ибтидо. Дэн Браун

Читать онлайн книгу.

Ибтидо - Дэн Браун


Скачать книгу
кимса яққол кўзга ташланарди. Бутун танасини дош бериб бўлмас оғриқ чулғаб олган бу қария кўпчилик учун мўътабар етмиш саккиз яшар аллома Саид ал-Фадл эди. Ҳарчанд уринмасин, вужудини қоплаган азоб унга ортиқ бир қадам ҳам силжишга изн бермасди.

      Ал-Фадлнинг териси куйиб, шилиниб кетган, томоғи шунчалик қуруқшаганидан зўрға нафас оларди. Дайди бўронлар аллақачон унинг кўзларини қум билан тўлдириб, кўриш бахтидан мосуво этган, шунга қарамай, у ҳамон эмаклашга интиларди. Бир гал унинг қулоғига саҳрода юришга мослашган машиналар моторининг товуши чалингандек бўлди, лекин бу шунчаки шамолнинг увиллаши бўлиб чиқди. Худо жонини сақлаб қолишига бўлган ишонч алломани аллақачон тарк этганди. Қузғунлар унинг боши узра ортиқ қанот қоқмас, энди улар ал-Фадлнинг атрофида бемалол айланиб юрарди.

      Аллома инсон қадами камдан-кам етадиган саҳрога тасодифан келиб қолмаганди. Ҳаммаси ўтган тунда ал-Фадлга баланд бўйли, номаълум испан ҳужум қилишидан бошланди. Талончи ёши бир жойга бориб қолганидан ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаган қарияни асир олиб, ўз машинасида шаҳар ташқарисига олиб келди. Номаълум испан йўл-йўлакай чурқ этмай, бирор соатча юргандан сўнг тўхтаб, алломага машинадан тушишни буюрди ва бечора қарияни сувсиз, егуликсиз зулмат саҳро бағрига ташлаб кетди.

      Талончи ўзининг кимлигини айтмади, хатти-ҳаракатлари учун ҳеч қандай тушунтириш ҳам бермади. Ал-Фадлнинг кўзи тушган ягона нарса унинг ўнг панжасига туширилган ғалати белги бўлди. Бу белги ал-Фадлга бутунлай нотаниш эди.

      Аллома бир неча соат қум оралаб аранг қадам ташлаб, йўл қидирди, ёрдам сўраб беҳуда фарёд урди. Мана энди, сувсизланган гавдаси тупроққа қоришаркан, жони ҳалқумига тиқилганини ҳис қилди ва кечадан бери тинмасдан миясида айланаётган саволни яна бир карра ўзига берди.

      “Менинг ўлимим кимга бунчалик керак бўлди экан?”

      Шу чоғда ал-Фадл бу саволга фақат бир тўғри жавоб борлигини англаб, даҳшатга тушди.

      Саккизинчи боб

      Робeрт Лэнгдон зал бўйлаб оҳиста қадам босаркан, ҳайрат тўла нигоҳини қаршидаги санъат асарларидан узолмасди. Ҳар бири занг рангидаги пўлатдан ишланиб, нафосат билан кўкка кўтарилган экспонатлар бир-биридан мустақил, алоҳида деворларни ҳосил қилганди. Уларнинг баландлиги тўрт ярим метрлар чамаси бўлиб, шаклини доимий ўзгартирар, бир тўлқинсимон лента, бир очиқ доира, бир спирал ҳолатига кирарди.

      – Вақт материяси, – такрорлади Уинстон, – Ричард Серранинг ижод маҳсули. Ўта оғир металдан ясалган деворларнинг ҳеч қандай тиргакларсиз қад кўтаргани кузатувчида беқарор тургандек таассурот уйғотади. Аслида, экспонатлар жудаям турғун. Геометриянинг кучига ўзингиз ҳам кичик тажриба орқали ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Бир долларлик қоғоз пулни олиб, қаламга айлантириб ўранг. Қаламни секин тортиб олсангиз ҳам, пул ўз шаклини ўзгартирмай, бемалол юзада тик тура олади.

      Лэнгдон юришдан тўхтаб, ёнидаги баҳайбат металл доирага синчков разм солди. Ижодкор оксидлантириш орқали металнинг куйган мис рангида, ишлов берилмаган, табиий ҳолатда


Скачать книгу