1985. Энтони Бёрджесс
Читать онлайн книгу.ёвузлик, нафсга эргашиш кабилар унинг гуноҳкор табиатига хос белгилар деб ҳисоблайдилар, зарурий ҳолларда анъанавий теологик позицияларда турадилар. Агар инсонни яхшилаш учун бирор бир нарса зарур бўлса, у ташқаридан – Худо, Ҳаётий Қувват ёки номаълум учар жисм томонидан олиб келинган ажнабий вирусдан келиши керак. Бироқ, мазкур дунёқарашларнинг қутблилиги унчалик қотиб қолмаган. Биз бир вақтнинг ўзида ҳар хил циклик фазалар ёки қўшфикрлилик туфайли ҳам Пелагиан, ҳам Августиниан бўлишимиз мумкин. Оруэлл пелагиан ва социалист, ингсоцни яратганда эса Августиниан эди. Баъзан эркин жамиятдаги сиёсий ҳаёт қуйидаги циклга мувофиқ давом этаётганга ўхшайди: Пелагианлик эътиқоди натижасида одамлар ўзларини ривожланишга, либерал идеалга етишишга қодир эмас, дея ҳисоблаганларида ҳокимиятга у ёки бу либерал тартиб келади; либерал тузум қулайди, ўрнига авторитар тузум иқтидорга келади ва одамларни мажбурий тарзда яхши инсонларга айлантиради; кейин одамлар Августиниан фалсафасини ўрганадиган даражада аҳмоқ эмасдек туюла бошлайдилар; яна либерализмга йўл очилади. Биз худбинлигимиз туфайли ўзимизни жирканч ҳис этганимизда Августинианликка, ўзимизни яхши тута бошлаганимизда эса Пелагианликка мойил бўламиз. Эркинлик Пелагианлик учун ниҳоятда зарур; детерминизм (илк гуноҳ туфайли биз ўз ҳаракатларимизга тўлиқ жавоб беришга қодир эмасмиз) – Августинианлик учун. Орамизда ҳеч ким қанчалик даражада озод эканлигимизни билмайди.
Бир-бирига сингиб кетувчи икки теологик таълимотга мурожаат қилганимизда, “ёвузлик” ва “эзгулик” ўртасида ўйин ўйнаётгандек ҳис қиламиз ўзимизни. Ўз илдизларидан узилиб, уларнинг маънолари хиралашса-да, ҳиссий бўёқдорлигини йўқотмайдилар. Сиёсатчининг оғзидан “яхшилик” ва “ёмонлик” сўзларини эшитиш ноқулай. Гарчи қўрқинчлироқ бўлса-да, бу сўзлар “тўғри” ва “нотўғри”га алмашганда ноқулайлик бироз чекина ди. Мухтасар айтганда, ушбу сўзлар билан ифодаланган ахлоқий иккиюзламалик давлат фаолиятига айнан мос келади, сабаби, ёвузлик ва эзгулик доимий теологик тушунчалардир. Нима хато-ю, нима тўғри? Буни давлат белгилайди. Остазиядан нафратланиш тўғри, аммо кейинги лаҳзада бу нотўғри бўлиши ҳам мумкин. Картошкани мўл-кўлчилик вақтида истеъмол қилиш тўғри, ҳосилдорлик паст бўлган даврда эса – нотўғри. Консерваторлар ноҳақ, биз социалистлар ҳақмиз, масала – ёндашувда. Давлат қонунлари мудом ўзгариб туради. Улар билан биргаликда тўғри ва нотўғрининг қиймати ҳам. Ўзгармас қадриятларга давлатнинг ўзгарувчан хоҳиш-иродасини қарши қўйиш зарурияти, маълум бир қонуннинг қабул қилинишини, гарчи у нотўғри бўлса ҳам, эзгулик, бошқасининг қабул қилинишини эса ҳатто у тўғри бўлса-да, ёвузлик деб аташимизни тақозо этади.
Яхшиликдан кўра ёмонликка мисол келтириш ҳар доим осонроқ. Августиниан айтиши мумкин: бу муқаррар, сабаби ёвузлик бизнинг табиатимизда мавжуд, эзгулик эса йўқ. Ва умуман, “Яхши” – турли маънолар жилвасига эга сўз, биз эса ахлоқий яхшиликни, агар муносиброқ