Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! . Робин Шарма

Читать онлайн книгу.

Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда!  - Робин Шарма


Скачать книгу
қоидаси шунга далолат қиладики, ижобий ҳамиша салбийни сиқиб чиқара олади. Ўз миянгизда ўзингизни қандай бахтли кўришни истасангиз, шундай тасаввур қилиб кўринг. Ҳаётда эришмоқчи бўлган ҳамма нарсангиз кўрсатилган “орзулар рўйхати”ни тузиб чиқинг. Албатта, бир қарашда бунақанги “аҳмоқона” ва бесамар иш вақт сарфлашга ҳам арзимасдек туюлиши мумкин, айниқса, бугунги кунда, ҳозирги ҳолатда. Аммо мана шундай хаёлий манзаралар, тасаввурларга бўлган ишончда бемисл қудрат яширин.

      “СУПЕРҲАЁТ” ВАЪДА ҚИЛАДИ

      “Суперҳаёт” онг, тана ва руҳиятни қайта тарбиялашга оид тугалланган, бугунданоқ бошлаб юборса бўладиган дастурни ўзида жамлаган. Сизга бутун борлиғингизнинг чинакам ҳукмдори бўлиш учун ажойиб имконият яратиб берилмоқда. Ҳаётингизни ҳамиша орзу қилганингиз каби чаманзор қилиб юборишингиз мумкин. Сиздан фақат қарор қабул қилиш қоляпти, холос. Агар Сиз чиндан ҳам мана шундай сеҳрли мавжудликни ҳис этмоқчи, унда яшаб кўрмоқчи бўлсангиз, у ҳолда бундай ҳаётга олиб кирувчи “олтин калит” – мана бу ҳақиқатни англаб етишингиз керак: “Ҳар қайси омаднинг, муваффақиятнинг муаллифи бу, ҳамиша ва ҳар қачон, Сизнинг онгингиздир”. Тўғри фикрлашни ўрганиб, онгингиз устидан ҳукмронлик қилишни ўзлаштирасиз. Онг устидан ҳукмронлик эса Сизга ўз ҳаётингиз устидан ҳокимият тақдим этади. Ҳаётингиз тизгини ҳам сизда бўлгач, ўз-ўзидан, тақдир ҳам Сизга, фақат Сизга бўйсунади.

      Ўтмишда орттирилган барча аччиқ тажриба – мағлубият ёки омадсизликлар – Сизнинг ичингиздаги ўша потенциалга ҳеч қандай боғлиқ эмас. Улар Сизга беролган нарса фақатгина – тажриба, бундан ташқари билим ва куч – бундай тажрибаларсиз орттириб бўлмас билим ва куч. Оғриқ мураббий демак. Бугун ва бугундан бошлаб ўз ҳаётингизнинг барча масъулиятини, барча юки устидан жавобгарликни тўла-тўкис ўз зиммангизга олинг. Сизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Агар иқтисодий тарафлама қийналаётган бўлсангиз, Сизга маблағ етишмаётган бўлса, ҳаётингизни тубдан ўзгартиришга қаратилган қарорлар қабул қилинг ва орзуларингиз рўёбини таъминловчи аниқ йўналтирилган тадбирларни амалга оширинг. Ёки агар мукаммал соғлиқ ва кўпроқ энергияга эҳтиёж сезсангиз, у ҳолда ич-ичингиздан отилиб чиқувчи ва Сизни янаям ҳаётийроқ, жўшқинроқ бўлишингизга хизмат қилувчи қарорлар қабул қилинг. Агар Сизга атрофингиздагилар билан гўзал, бенуқсон муносабатлар ўрнатиш зарур бўлса, унда ўзингизни шундай муносабатлар ўрнатишга қодир одамга айланишга мажбур қилинг.

      Сизга бир нечта саволлар беришимга ижозат берсангиз. Уларга жавоб бериш ҳам, ижозатингиз билан, бироз вақтингизни олади (вақтини аямаганлар, мевасини кўради).

      Савол:

      1. Ҳаётда ҳаётингиз устидан ғолиб инсон бўлишни истайсизми?

      2. Янаям кўпроқ ақлий, фикрий кучга эга бўлишни хоҳлайсизми?

      3. Бенуқсон саломатлик истайсизми?

      4. Кўпроқ ҳаётий энергия, яшашга иштиёқ эгаси бўлишни-чи?

      5. Ҳаётингизга кўпроқ завқ, қувонч


Скачать книгу