Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Читать онлайн книгу.чап бермаганида, уни Ўзи асрамаганида нима бўларди? Чингиз Айтматов деган, қанчалик гўзал оламдан дунё билмасдан ҳам мосуво бўлиб қолганини ўйлашнинг ўзидан кишининг юраги музлаб кетади.
Биринчи марта ўлим билан юзлашишганида у ўн бир ёшни ҳам тўлдирмаганди. Улар туман маркази Кировкада туришар, касалманд она ўзига муносиброқ иш излай-излай, яна 20 чақирим марказдан чеккада, тупканинг тагидаги Жийдали овулидан ҳисобчиликни топган, кеч кузда меҳнат ҳаққига берилган беш пуд маккажўхори ва буғдой донини ўзларининг Шакарга элтиш учун ижарага олган от аравада она-бола йўлга чиқишади. Ва бийдай чўлда бир кулранг махлуқ улар билан ўйнашгандай эргашиб келаётганини Чингиз онасига кўрсатади… Бу махлуқ эса бўри эканини онаси бир қарашдаёқ билади. Одатда бу йиртқичлар гала бўлиб айни қаҳатчилик замонида очлик важидан отлар, ҳатто одамларга ҳам ташланишдан қайтмаётганини эшитган Наимахоним бунинг бутун даҳшатини ҳис қилиб,“Ўзинг асра” деб овулгача йиғлаб боради. Бахтларига кулранг бўри ёлғизлигида уларни учратганидан ҳамла қилишга журъат қила олмайди…
Иккинчи ва учинчи ўлим хавфлари “икки хил” йиртқичлар галаси билан бўлади… Булар уруш йилларига тўғри келади. Колхоз раиси икки ўспиринга хўжаликнинг бир чеккасида ўрислар боқаётган чўчқаларни Грозний темир йўл бекатидаги гўштга қабул қилиб олиш идорасига элтиб топширишни тайинлайди. Манзил олис, вақт тиғиз эди. Улар йўлни қисқартириш учун чекка, Довон йўлидан кетишади. Оралиқдаги бир чекка тегирмонли овулда тунаб, эртасига йўлнинг қолган ярмини давом эттиришни мўлжаллашади. Аммо ушбу овулнинг энг чеккасидаги хонадонга тунаб қолишни сўраб бехос киришганида, чеккалаб юрган аллақандай шубҳали кишилар галасининг устидан тўсатдан чиқиб, беихтиёр чеккагирларнинг сиридан ҳам воқиф бўлиб қолишади…
Бу кишилар бунинг учун ўспиринларни соғ қўймасликлари тайин эди. Буни сезган Чингиз ва ўртоғи улар ўзлари билан ўзлари овора, қиморга берилган ярим кечада туриб қочиб қоладилар. Бахтга қарши “икки оёқли йиртқич”лардан қутулган ўспиринлар яп-яланг чўлда энди қашқирлар галасига дуч келадилар.Уларни олдинда муқаррар ўлим кутарди… “Қўрқувдан шундай бақирдикки, – деб хотирлайди нуроний ёшга етган адиб, – қадим аждодларимиз ўлим олдидагина шундай қий-чув кўтариб, даҳшатли бир тарзда бақиришган бўлишса керак. Бу ёввойи овоздан отларимиз баттар, яна ҳам тезроқ чопишди, бўрилар галаси эса бизга яқинлашиб, човут солишга юраклари дов бермади”.
Иккинчи жаҳон урушида кишиларнинг кулфати икки карра ортди. Мусибатнинг миллати бўлмайди. Кўпнинг кулфатида ақл-идрокли киши ўзини кўпроқ англайди, тезроқ улғаяди, халқнинг дарди билан пишади. Ўн тўрт ёшли Чингизнинг синфдоши Сейитали Бекмаматов қўшни Арчали овулидаги бошланғич мактабга директор этиб тайинланади ва уни ҳам рус тилидан дарс беришга таклиф этади. Беш чақирим узоқликдаги овулга қиш куни сойдан ялангоёқ кечиб ўтиб боришар, педагогика илмидан умуман хабарсиз ўспиринларнинг