Стив Жобс. Уолтер Айзексон

Читать онлайн книгу.

Стив Жобс - Уолтер Айзексон


Скачать книгу
чўнтагига шу қурилмани яшириб, бирорта фильм, масалан, “Юлдузлар йўли”ни томоша қилиб ўтирган одамларнинг олдига кирарди ва тасвирни бузарди. Кимдир тузатиш учун ўрнидан турарди ва Стив шу заҳоти тугмани қўйиб юборарди, ўша одам ўтириши билан у яна тугмани босарди”.

      Кўк қутича

      Электроникадан фойдаланиб, энг моҳирона ижро этилган ҳазил ва Apple компанияси пайдо бўлишига сабаб бўлган воқеа шундай бўлган эди: Возняк онаси унга ошхонадаги столда қолдирган Esquire журналидаги бир мақолани ўқиб қолади. 1971 йил сентябрь эди, кейинги куни Стив Бёрклига, ўзининг учинчи университетига бориши керак эди. Рон Розенбаумнинг “Кўк қутича сири” мақоласида хакерлар ва телефон фирибгарлари AT&T тармоғи сигналининг товушларини сунъий равишда таратиб, шаҳарлараро ва халқаро қўнғироқларни бепул амалга оширишни ўрганиб олишгани таърифланганди. “Мақолани ярмигача ўқиб, мен ўзимнинг энг яхши дўстим – Стив Жобсга қўнғироқ қилдим ва унга мақоладан узун парчаларни ўқиб бердим”, – дея эслади Возняк. У Жобс унинг завқига шерик бўла оладиган камдан-кам инсонлар қаторига киришини биларди. Жобс ўшанда Хоумстеддаги тўртинчи ўқув йилини бошлаганди.

      Мақола муаллифи Жон Дрейпер исмли хакер Капитан Кранч лақабини олганди. У нонушта ёрмаси солинган қутича билан бирга бериладиган ўйинчоқ ҳуштакнинг овози телефон тармоғида қўнғироқларни ўтказадиган коммутатор сигналига (2600 Гц) частотаси бўйича мос келишини аниқлайди. Унинг ёрдамида тизимни алдаш ва бошқа шаҳарларга ва мамлакатларга бепул қўнғироқ қилиш мумкин эди. Мақолада, шунингдек, бошқа қўнғироқ сигналларининг частотаси Bell System Technical Journal сонларининг бирида кўрсатилгани ҳам тилга олинганди. Албатта, AT&T дарҳол барча кутубхоналарга мазкур журнал сонини олиб қўйиш илтимоси билан мурожаат қилди.

      Жобс сигналлар частоталари кўрсатилган журнал сонини билишни жуда хоҳлади. “Бир неча вақт ўтгач, мени олиб кетгани Воз келди ва биз уни излаш учун SLAC (Стэнфорд линиявий тезлатгичлар маркази) кутубхонасига отландик”, – деб сўзлаб берди Жобс. Кутубхона якшанба куни ишламасди, лекин дўстлари доим очиқ турадиган эшикни биларди. “Жавонларни шоша-пиша титиб чиққанимиз эсимда. Ниҳоят Воз керакли сонни топди. “Мана бу!” – деб наъра тортдик биз. Журнални очдик ва ҳақиқатан ҳам у ерда рўйхат бор эди. Биз хурсандлигимиздан “қойил, зўр” деб такрорлардик. У ерда ҳамма нарса бор эди: товушлар, частоталар”.

      Ўша кеча Саннивейлдаги электроника дўкони ёпилгунига қадар Возняк у ердан овоз частотасининг аналог генератори учун деталлар сотиб олишга улгурди. Жобс ўз вақтида HP компаниясининг илмий-техник клубида ясаган рақамли частотомер ёрдамида дўстлар керакли частоталар тўғрими-йўқми текширмоқчи бўлишди. Рақам териладиган диск мақолада сўз борган товушларни такрорлаш ва ёзиб олиш имконини берарди. Ярим тунга келиб иккала Стив ҳам қурилмани синаб кўришга тайёр эди. Афсуски, улар фойдаланган генераторлар етарлича узлуксиз ишламасди ва телефон компаниясини алдаш учун


Скачать книгу