Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Читать онлайн книгу.қуйидагича давом этарди:
«Паҳлавон мис қалқонга эътибор қаратиши билан баҳайбат махлуқнинг ғазабларидан сақланиб қолди, энди қуролдан сеҳржодулар кетганди. Ботир чўзилиб ётган аждаҳони суриб ташлаб, хонанинг кумуш саҳнига қараб қўяркан, ялтироқ мис қалқон осилган деворга яқинлашди, сеҳрланган қалқон қаҳрамонини кутиб ўтирмасдан, секин садо чиқариб унинг оёғи остига тушди».
Охирги сўзни ифода қилиб бўлмагандим ҳам қаердадир хонанинг кумуш саҳнига оғир мис қалқон тарсиллаб тушди – бирдан сокин, бир зайлдаги металл жаранги жангиллаб тураверди. Мен сапчиб тушдим. Ашер оромкурсисида ўшаўша чайқаларди. Нигоҳлари бир нуқтага қадалган, кўриниши ҳаракатсиз, худди тошдан кўчириб олингандай. Базўр унинг елкасига қўлимни қўйдим, бутун танаси қалтираётганини ҳис қилдим, аламли жилмайиш лабларини қийшайтирди; шунда сездимки, у жимгина ва шошилинч ўзўзича нималарнидир тушуниксиз пичирларди, ҳатто унинг ёнида эканлигимни ҳам пайқамасди. Мен секин эгилдим ва унинг нима деб пичирлаётганини англаб етдим.
– Энди эшитяпсанми?.. Ҳа, анчадан бери эшитяпман. Буни тўхтовсиз…. узоқ… дақиқалар, қанчалаб соатлар, нечалаб кунлардан буён эши таман… Барибир, айтолмадим… О, мен ўшаўша бахтсизман, қўрқоқ ва нотавонман!.. Мен айтолмадим… АЙТОЛМАДИМ! БИЗ УНИ ТИРИКЛА ЙИН КЎМДИК! Мен сезгиларимга қулоқ солишим керак, деб айтмаганмидим? Мана, энди сенга шуни айтай – биринчи марта тобутида қимирлаб қўйганини эшитгандим. Мен буни анча кунлар аввал эшитгандим… Барибир, журъатсизлик қилдим… АЙТОЛМАДИМ! Энди бўлса… бугун… эҳ, даҳшат! Этелред дарвеш кулбасининг эшигини бузди ва аждаҳо ўлими олдидан сўнгги нафасини чиқариб наъра тортди ҳамда қалқон жаранглаб ерга тушди… Яхшиси, айт, синглим тобутининг тахтаси синдими? Унинг зимистонида темир эшикнинг ошиқмошиғи ҳам ғичирлади, ертўланинг мис деворларини урди! Энди мен қаерларга қочаман?! У мени ҳамма жойда таъқиб қилади! Нега шунчалик шошдим?! Зиналарда унинг қадам товушлари!.. Унинг юраги оғир ва даҳшат билан урмоқда! Тентак! – Шу жойда Ашер ўрнидан сакраб турди ва мушкул аҳволда бақирди, ҳаётнинг ўзи уни шу ҳайқириқлар билан тарк этганди гўё: – АҚЛДАН ОЗГАН! СЕНГА АЙТДИМКУ, У ШУ ЕРДА, ЭШИК ОРТИДА!
Бу сўзларга афсун ҳукмининг ақл бовар қилмас кучлари ҳукмронлик қиларди, Ашер кўр сатган қадим эшиклар секинлик билан тутқичжағларини оча бошлади. Ҳув узоқда, ҳақиқатан ҳам, баланд бўйли, кафанга ўранган леди Мэдилейн турарди. Оқ матода қон доғлари, озибтўзиб кетган танасида қаттиқ курашганлик аломатлари бор. Бирмунча фурсат ўтиб, бутун танаси қалтирабчайқалиб у остонада турарди… Сўнгра инграниб чайқалди ва акасининг кўкрагига ўзини ташлади – ўлим талвасасида акасини ҳам ерга ағдарди, энди барчасини ол диндан сезган, ҳамма даҳшатларнинг қурбони бўлган акаси ҳам нафас олмасди. Мени ваҳима босди, ўзимни ташқарига урдим. Эски тош йўлдан ўтганимда довул ҳали шиддатидан тушмаганди. Кетаётганимда тош йўлакчага қаердандир ярқ этган ёруғ тушди, мен ҳайрон қолдим, бу ёруғлик қаердан