Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак

Читать онлайн книгу.

Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак


Скачать книгу
бизга тўғрисини айтишинг мумкин. Сен ахир буни биласан, тўғрими? Нимаики содир бўлмасин, биз сенинг тарафингдамиз.

      – Ойи, илтимос, бас қилинг, – деди уни кесиб Жанет, қўлини тортиб оларкан. – Ҳеч қандай ҳомиладорлик йўқ. Сиз мени гангитиб ташладингиз-ку!

      – Мен сенга ёрдам бермоқчиман, холос, – босиқлик билан деди Элла, гарчи бу унча осон кечмаётган эса-да.

      – Мени шу зайл хафа қилиб, ёрдам бермоқчимисиз? Биз Скотт билан фақатгина шу сабабдан турмуш қурмоқчи бўлишяпти, деб ўйлаётганингиз очиқ-ойдин

      кўриниб турипти! Каллангизга мен уни қаттиқ севганим учун бу йигитга турмушга чиқишни истаётганим ҳақидаги хаёл келмадими? Биз саккиз ойдан буён учрашиб юрибмиз.

      Элла ўзини кинояли кулгудан тўхтата олмади:

      – Ҳа, албатта, саккиз ой-а! Ва сен уни энди ўзингни беш бармоғингдай яхши билиб олдинг. Мана биз даданг билан йигирма йил бирга яшадик ва ҳалигача

      бир-биримизни унчалик тушунмадик. Саккиз ой – жиддий муносабатлар ўрнатиш учун жуда қисқа муддат!

      – Худо дунёни олти кунда яратган, – орага суқилди Ави, лекин қариндошларининг совуқ қарашларини кўриб жим бўлди.

      Дэвид орадаги таранг вазият тобора ўсиб бораётганини ҳис этаркан, катта қизидан кўзларини узмай ўтирарди.

      – Жонгинам, – қовоғини уйганча деди у, – ойинг фақат учрашиб туриш бошқа, турмуш қуриб яшаш бутунлай бошқа нарсалар эканини айтмоқчи эди.

      – Лекин, дада, биз бир умр учрашиб туришимиз керак, деб ўйламассиз ахир?

      – Очиғини айтсам, – деди оғир хўрсиниб Элла, – биз сени бошқа биров билан топишишингни истардик.

      Жиддий муносабатлар қуриш учун иккингиз ҳам жуда ёшлик қиласиз.

      – Мен ҳозир нимани ўйлаб қолганимни сизга айтайми, ойи? – деди Жанет одатдаги қувноқ овозига сира ўхшамайдиган ғамгин овозда.

      – Сиз ўз қўрқувларингиз ҳақида гапиряпсиз, деб ўйлаб қолдим. Бироқ агар сиз жуда ёш турмушга чиққан ва ҳозирги менинг ёшимда мени туққан бўлсангиз, бу менинг ҳам сиз каби хато иш қилаётганимни билдирмайди.

      Элланинг юзи қизи гўё юзига тарсаки туширгандай қизариб кетди. У ўзининг муддатдан олдин туғруқ билан тугаган оғир кўтарган ҳомиладорликни ҳамон

      унутмаган эди. Кейин эса бу боланинг парвариши шундай катта куч-қувват талаб қилган эдики, фақат олти йил ўтганидан кейингина у кейинги ҳомиладорликка журъат эта олган эди.

      – Азизам, биз сени Скотт билан учрашаётганингни билганимизда сен учун хурсанд бўлгандик, – эҳтиёткорлик билан суҳбат тактикасини ўзгартирмоқчи бўлди Дэвид.

      – У яхши бола. Лекин университетни битирганингдан кейин сен қандай ўзгаришинг мумкин, буни олдиндан билиб бўладими? Ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин.

      Жанет гўё унинг бу гапини инобатга олгандай, оҳиста бош силкиб қўйди.

      – Скотт яҳудий бўлмагани учун шундай деяпсизларми?

      Қизининг сўзларига ишонмай, Дэвиднинг кўзлари чақчайиб кетди. У ҳамиша ўзининг эркин қарашлари билан ғурурланарди ва ирқчилик, динлар, жинслар орасидаги тенглик ва шу каби масалалар


Скачать книгу