Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй

Читать онлайн книгу.

Чол ва денгиз - Эрнест Миллер Хемингуэй


Скачать книгу
бўлиб кўринади ва ҳатто унинг бинафшаранг йўл-йўл чизиқлари-ю, доғларини ажратиб олиш, бутун тўда қай йўсинда сузаётганлигини ҳам кўриш мумкин. Қоронғи чуқурликларда сузувчи барча учқур балиқларнинг усти, кўпинча, йўл-йўл тасмалари олабула доғлари ҳам нима сабабдандир, бинафша ран-гида бўлади. Нега энди шунақа бўларкин? Макрель кўринишдан кўкимтир бўлса ҳам, аслида ранги тиллага ўхшайди. Аммо у роса ҳам очиқиб бирон нарсанинг кетидан қувганда, биқинларида худди марлинники сингари бинафша ранг йўл-йўл чизиқлар пайдо бўлади. Наҳотки бу қаҳрдан бўлса? Балки, одатдагидан тез ҳаракат қилганидандир?»

      Қоронғи тушмасдан сал олдин, енгил тўлқинлар қўйнида гўё сариқ кўрпа остида океан ким биландир қучоқлашаётгандек чайқалган ва тўлғонган саргасс сув ўсимликларининг каттагина ороли ёнидан ўтиб кетаётганларида, кичик қармоққа макрель илинди. Балиқ қуёшнинг сўнгги нурларида мусаффо олтин жилолар билан турланиб, қўрқувдан ярим букилган ҳолда, қанотларини ҳавода жон ҳолатда силкита-силкита юқорига сапчиганда, чол уни кўриб қолди. Макрель шоввоз акробатдек қайта-қайта сапчиб кўтариларди. Чол бўлса қуйруққа ўтиб олди, чўнқайди, йирик чилвирни ўнг қўли ва тирсаги билан тутганича, балиқ тушган дастани яланг сўл оёғида босиб туриб, макрелни чап қўли билан чиқариб олди. Макрель қайиқнинг шундоқ ёнгинасига келиб, жон аччиқ талваса ичида ўзини ҳар томонга урганда, чол қуйруқ оша энгашди ва қайиққа мисли олтиндек лов-лов ёнган, бинафшаранг тасмали балиқни кўтариб олди. Макрель изтироб ичида оғзини очиб ёпар, жон ҳолатда қармоқни тишларди. Унинг узунчоқ ясси танаси, боши ҳам думи то чол тилларанг тусда товланиб турган калласига уриб тинчитмагунча, қайиқ тубига урилиб турди, кейин бир оз титраб-қақшади-да, қимир этмай қолди.

      Чол балиқни қармоқдан чиқариб олди, унга яна қайтадан хўрак илди-да, денгизга ташлади. Кейин у оҳиста қуйруққа ўтиб олди. Чап қўлини чайиб, иштонига суртди, чилвирни ўнг елкасидан чап елкасига ўтказди ва қуёшнинг океанга ботиб бориши билан чилвирнинг сувга қандай қияликда кетаётганини кузатган ҳолда, ўнг қўлини ювди.

      – Ҳаммаси бояги-боягича, – деди у.

      Аммо сувга қўл тиқиб, чол қайиқнинг ҳаракати анча сусайиб қолганини сезди.

      – Кечаси ҳаракатни пича сусайтириш учун ҳар иккала эшкакни бир-бирига боғлаб, қайиққа кўндаланг қилиб маҳкамлайман, – деди у. – Бу балиқнинг кучи ҳали бутун кечага етиб ортади. Мен ҳам ундан қолишмайман, албатта.

      «Макрелни яна бир оз туриб, кейин тозаласам, маъқул бўладиганга ўхшаб қолди, – деб ўйлади у, – шунда ҳамма қони оқиб кетмайди, мен буни салдан кейин қиламан ва бирваракай эшкакларни ҳам боғлаб қўяман. Унгача, яна айниқса кун ботар чоғида балиқни безовта қилмаганим дуруст. Қуёшнинг ботиши ҳар қандай балиққа ҳам ёмон таъсир қилади».

      У қўлини шамолда қуритиб олди, кейин чилвирни тутди-да, балиққа бирмунча эрк берди. Балиқ уни тахта қоплама томон яқинроқ суриб келди ва чол шу билан оғирликни ўз гавдасидан қайиққа кўчирди.

      «Қўлимдан унча-мунча иш келадиган


Скачать книгу