Чол ва денгиз. Эрнест Миллер Хемингуэй
Читать онлайн книгу.ўзи ташийди. Нарсаларига бошқаларнинг қўл уришини ёқтирмайди.
– Сен билан биз бўлсак, ундай эмасмиз. Ёшинг бешларда эканлигидаёқ, сенга у-буни ташитиб ўргатганман.
– Биламан, – деди бола. – Тўхтаб тур, ҳозир қайтаман. Қаҳва ичиб ўтир. Бу ерда бизга қарз беришади.
У маржон рифлари устидан яланг оёқлари билан шилп-шилп одим ташлаб, хўраклар сақланадиган совуқхона томонга кетди.
Чол майдалаб оҳиста қаҳва ҳўплади. Ҳозир қониб қаҳва ичиб олиш кераклиги, чунки шу билан энди уззу-кун туз тотмаслиги чолга аён эди. Овқатланишнинг ўзи аллақачоноқ унинг жонига теккан ва чол ҳеч маҳал денгизга ўзи билан егулик олиб чиқмас эди. Қайиқнинг бурнида сув тўлдирилган шиша сақланар – чолга кечгача шунинг ўзи кифоя эди.
Бола сардинлар ва газетага ўралган хўракларни кўтариб қайтиб келди.
Балиқчилар сўқмоқ бўйлаб майда тошларни шовдирата-шовдирата сув бўйига тушиб келишди. Улар қайиқнинг тагидан кўтариб, сувга силжитишди.
– Ишинг ўнгидан келсин, қария.
– Сеники ҳам.
Чол эшкакларнинг арқондан қилинган ҳалқасини қайиқнинг икки четидаги қозиқларга ўрнатиб, маҳкамлади-да, олдинга энкайиб, қайиқни қоронғида гавандан олиб чиқа бошлади. Бошқа ерлардаги қайиқлар ҳам денгизга қараб йўл олган, ой тепаликлар ортига ўтиб кетганидан, чол уларни кўрмас, аммо эшкакларнинг сувга урилган овозини баралла эшитарди.
Ўқтин-ўқтин қулоққа кишиларнинг гоҳ у қайиқдан, гоҳ бу қайиқдан чиқаётган товуши чалинарди. Аммо аксар қайиқларда сукунат ҳукм сурар ва ўша ёқдан фақат эшкакларнинг чўпиллагани эшитиларди. Кўрфаздан чиққач, қайиқлар турли томонга тарқалиб кетди, қайси балиқчи қаердан балиқ топишга умид боғлаган бўлса, ўша ёққа йўл тутди.
Чол қирғоқдан анча олисга кетишни аввалданоқ ўйлаб қўйган эди; у ернинг анвойи бўйини ортда қолдириб, тўғри салқин тонгги океан қучоғи сари эшкак ура бошлади. Океаннинг балиқчилар «буюк қудуқ» деб аташган еридан ўтиб кета туриб, чол океан қаърида ялтираб турган сув ўсимликларини кўрди. Бу ерда чуқурлик деярли етти юз денгиз саржини2 миқдорида тиккасига тушиб борар ва бундай оқим океан тубининг ўткир дўнгларига урилиб, айлана ҳосил қилганидан турли-туман балиқлар тўпланишар, хусусан, криветка ва майда балиқларнинг беқиёс тўдалари йиғилиб қоларди, жуда катта чуқурликларда эса, гоҳо кўпдан-кўп каракатицалар ғужғон ўйнашади: улар тунда океан юзига чиқишади ва дайди балиқларга ем бўлишади.
Чол қоронғида тонг яқинлашаётганини сезди, эшкак ураркан, қулоғига титроқ товуш чалинди – учар балиқлар сувдан чиқар ва темирдек қанотлари билан ҳавони кесиб аллақаёқларга ғойиб бўларди. Чол учар балиқларга меҳр қўйган, улар бу ерда, океанда унга энг яхши ҳамроҳ бўлиб қолган эдилар. Чол қушлар ва айниқса, бетиним озиқ ахтариб учган, аммо деярли ҳеч қачон уни тополмайдиган жимит ва нозик денгиз қалдирғочларига ачиниб кетар ва: «Қушлар турмуши, қиронқора ва катта, кучли қушларни ҳисобга олмаганда, бизнинг кун кечиришимизга қараганда ҳам жуда оғир. Океан гоҳида шу қадар бераҳм бўлар экан, нима учун қушларни
2
Сажонь – саржин – 2,13 м га тенг узунлик ўлчови (тарж.).