Ахлоқи кабир. Аристотель
Читать онлайн книгу.ўхшайди. Шунинг учун шомни «кундузнинг» қарилиги (ёки Эмпедоклдаги каби), қариликни эса «умр шоми» ёки «ҳаётнинг сўниши» дейиш мумкин. Таққосланган тушунчаларнинг баъзилари доимий исмга эга бўлмаса ҳам ўхшатиш маъносида номланавериши мумкин. Масалан, деҳқоннинг уруғ сочишини «экиш» деймиз. Қуёшнинг нурларини сочиши алоҳида номланишга эга бўлмаса-да, «экиш» экувчига қандай қўлланилса, шу сўз қуёшга нисбатан ҳам қўлланилиши, «Тангри ато этган нурларни экиб» дейилиши мумкин. Бундай кўчма ибораларни бошқачасига ҳам тузиш мумкин. Бирон тушунчага хос бўлмаган сўзни қўшиб, унга хос бўлган сўзни айриб ишлатиш ҳам мумкин. Масалан, қалқонни «Арес косаси» дейиш ўрнига «вино қуйилмайдиган коса» деб ишлатиш ҳам мумкин.
Янги сўз – ҳеч қачон ҳеч ким қўлламаган, фақат шоир томонидан қўлланилган, ўйлаб топилган сўзлардир. Масалан, «шохлар», ўрнига «мугизчалар», «коҳин» ўрнига «дуогўй» кабиларнинг қўлланиши шунга монанддир.
Чўзилган ёки қисқарган сўзлар: 1. Узайган сўз унли товушни керагидан ортиқ чўзганда ёки ортиқча бўғин қўшганда ҳосил бўлади. (Масалан, «посбон»даги «о»ни чўзиб ёки «посибон» деб «и» қўшиб ўқиганда сўз чўзилади.) 2. Қисқарган сўзлар – баъзи сўзларнинг бир қисми вазн, оҳанг талаби билан тушириб қолдирилади. (Масалан, «лекин» ўрнига «лек», «ва лекин» ўрнига «вале» каби.)
Ўзгарган сўзлар – кўп ишлатиладиган сўзнинг бир қисми ўзича қолдирилиб, бошқа қисми тўқиб чиқарилади. Масалан, ўнгга дейиш ўрнига, ўнг кўкракка каби.
Номлар аслида эркакча, аёлча ва ўрта жинсда бўлади. Кўпинча, охири унсиз П, Н билан тугаган, шунингдек, Ф, Е билан бирга келувчи мураккаб сўзлар эркак жинсида бўлади. Аёл жинсидаги исмлар ҳамиша чўзиқ ва унлилар билан, чўзилувчилардан эса А товуши билан тугайди. Шундай қилиб, эркак ва аёл жинсидаги сўз охирларининг сони бир хил, чунки Ф ва Е ҳарфларининг ҳар иккиси ҳам бир хилдир. Ҳеч бир исм унсиз ва қисқа унли ҳарфлар билан тугамайди, И билан эса фақат учта исм тугайди (мис, камед, қалампир), У ҳарфи билан эса бешта, ўрта жинсдаги отлар эса юқоридаги ҳарфлар билан, шунингдек, (А), Н, (Р) Е билан тугайди.
XXII
Тубан бўлмаган, тушунарли нутқ қимматли нутқдир. Энг тушунарлиси ҳамма ишлатадиган сўзлардан тузилган нутқдир. Аммо бундай нутқ тубан бўлади. Масалан, Клеофонт ва Сфенел поэзияси шундай. Муносиб ва кўп ишлатилмаган ифода кутилмаган, ғалати сўзлардан фойдаланиш орқали келиб чиқади. Мен кўп қўлланиладиган ҳамма сўзлардан бошқасини; ноёб сўзлар, метафора, чўзилган ва бошқа сўзларни ғалати деб атайман. Лекин кимдир бутун нутқни шундай асосда тузса ё топишмоқ, ё варваризм келиб чиқади. Кўчма сўзлар, метафоралардан ташкил топса, топишмоқ, ноёб сўзлардан ташкил топса, варваризм юзага келади. Амалда топишмоқнинг моҳияти ҳақиқатан мавжуд бўлган нарса тўғрисида сўзлаш, шу билан бирга, бутунлай мумкин бўлмаган нарсаларни бирлаштиришдир. Бунга (кўп қўлланиладиган) сўзлар воситасида эришиб бўлмаса, метафоралар орқали мумкин, масалан:
«Қалқон билан инсонни олов-ла бириктирган Эрни кўрдим мен».
Ва