Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб

Читать онлайн книгу.

Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб


Скачать книгу
яратилиши билан оммавий ишлаб чиқариш имконини яратди. Учинчи саноат инқилоби 1960-йилларда бошланди. У яримўтказгичлар, марказий компьютер (1960-йиллар), шахсий компьютер (1970–1980-йиллар) ва интернет (1990-йиллар) ривожланиши билан авж олгани сабабли рақамли инқилоб ёки компьютер инқилоби деб ҳам аталади.

      Дастлабки уч саноат инқилобини таърифлашда фойдаланилган тушунчалар ва илмий далилларни ҳисобга олган ҳолда бугун биз тўртинчи саноат инқилоби остонасида турганимизга аминман. У ХХI аср бошида юзага келган бўлиб, рақамли инқилобга таянади. У кенг тарқалган ва тезкор интернет, кичикроқ, арзонроқ ва кучлироқ сенсорлар, сунъий интеллект ҳамда машинавий таълим (Machine learning) билан таснифланади.

      Асосида компьютер аппаратлари, дастурлари ва тизимлари бўлган рақамли технологиялар янгилик эмас, аммо учинчи саноат инқилоби билан бўлган оралиқда улар анча мураккаблашиб, интеграллашди, натижада жамиятлар ва жаҳон иқтисодиётини ўзгартирмоқда. Шу сабабга кўра Массачусетс технология институти (MIT) профессорлари Эрик Бринолфссон ва Эндрю Макафилар 2014 йилда шу ном остида чиққан китобида ушбу даврга “иккинчи машина даври”2 деб ном берган. Китобда дунё автоматлаштириш ҳамда “мисли кўрилмаган нарсалар” яратилиши ҳисобига рақамли технологияларнинг таъсири “тўлалигича” намоён бўладиган кескин бурилиш остонасида экани айтиб ўтилган.

      Германияда “4-авлод саноати” борасида баҳслар кетмоқда. Ушбу атама 2011 йилги Ҳанновер кўргазмасида юзага келган бўлиб, юқорида келтирилган технологиялар қандай қилиб глобал қадриятлар занжири тузилишида инқилобга сабаб бўлишини ифодалайди. Тўртинчи саноат инқилоби “ақлли заводлар” қурилиши орқали ишлаб чиқаришнинг виртуал ва моддий усуллари бир-бири билан мослашувчан тарзда ишлашини таъминловчи дунё яратмоқда. Бу эса маҳсулотларни истеъмолчи талабига батамом мослаш ва янги бошқарув моделларини яратиш имконини беради.

      Бироқ тўртинчи саноат инқилоби ақлли ва ўзаро боғланган машиналар ҳамда тизимлар билангина чекланиб қолмайди. Унинг кўлами анча кенгроқ. Унинг натижаси ўлароқ ген секвенциясини аниқлашдан нанотехнологияларгача, қайта тикланадиган энергия манбаларидан квант компьютерларигача, турли соҳаларда янги техник ютуқлар тўлқинлари рўй бермоқда. Ушбу технологиялар уйғунлашуви ва моддий, рақамли ҳамда биологик соҳалардаги ўзаро алоқаси тўртинчи саноат инқилобини аввалгиларидан тубдан ажратиб туради.

      Мазкур инқилоб даврида пайдо бўлаётган технологиялар ва инновациялар дунёнинг айрим ҳудудларида ҳалигача давом этаётган аввалги инқилобларга қараганда тезроқ ва кенгроқ тарқалмоқда. Иккинчи саноат инқилобини дунёнинг 17 фоиз қисми ҳали тўлалигича ҳис қилгани йўқ, чунки 1.3 миллиард одам ҳалигача электр энергиясисиз ҳаёт кечирмоқда. Ушбу фикр учинчи саноат инқилобига ҳам тегишли: дунё аҳолисининг ярмидан ортиғи, асосан ривожланаётган давлатларда яшовчи 4 миллиард одам интернетдан фойдаланиш имконига эга эмас. Биринчи саноат инқилобининг ёрқин белгиси бўлган урчуқ Eвропадан ташқарида


Скачать книгу

<p>2</p>

Эрик Бринолфссон ва Эндрю Макафи, The Second Machine Age: Work, Progress, and Prosperity in a Time of Brilliant Technologies, W. W. Norton & Company, 2014.