Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб

Читать онлайн книгу.

Тўртинчи саноат инқилоби - Клаус Шваб


Скачать книгу
кўпчиликка маълум эмасди. Ҳозир кенг тарқалган “iPhone” илк бор 2007 йилда савдога чиқарилган. Шунга қарамай, 2015 йил охирига келиб Ер юзидаги смартфонлар сони 2 миллиардга eтди. 2010 йилда “Google” ўзининг биринчи батамом мустақил автомобилини тақдим этди. Йўлларда бундай автомобилларни учратиш яқин орада оддий ҳолга айланади.

      Бунга яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Аммо фақат тезликкина эътиборга молик эмас; иш кўлами билан боғлиқ даромад миқдори ҳам лол қолдирадиган даражада. Рақамлаштириш автоматлаштиришни англатади, бу эса ўз навбатида компанияларнинг иш кўлами ошгани сари даромад камаймаслигини (ёки ҳеч бўлмаганда, оз миқдорда камайишини) таъминлайди. Юқори даражаларда бу нимани англатишини кўз олдимизга келтириш учун 1990 йилдаги Детройтни (ўша вақтлардаги анъанавий йирик саноат маркази) 2014 йилдаги Кремний водийси билан солиштирайлик. 1990 йилда Детройтдаги учта энг катта компаниянинг бозор акциялари нархи 30 миллиард долларга, даромади 250 миллиард долларга тенг бўлиб, қўл остида 1.2 миллион одам ишлаган. 2014 йилда Кремний водийсидаги учта энг йирик компаниянинг бозор акциялари нархи сезиларли даражада юқори (1.09 триллион доллар), олаётган даромади эса деярли тенг миқдорда (247 миллиард доллар) бўлса-да, қўл остидаги ишчилари сони ўн баробар кам эди (137 000)3.

      Бир хил миқдордаги катта даромадга бундан 10 ёки 15 йил аввалги пайтларга нисбатан бир неча баробар камроқ ишчи билан эришишни рақамли бизнесда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш қиймати деярли нолга тенг экани билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, рақамли аср имкониятлари туфайли кўплаб янги компаниялар асосан “информацион маҳсулотлар” ишлаб чиқаради. Натижада уларни сақлаш, ташиш ва кўпайтиришга деярли ҳеч қандай маблағ сарфланмайди. Айрим “бузғунчи” технологик компанияларнинг ривожланиши учун унчалик катта сармоя керак эмас. Масалан, “Instagram” ёки “WhatsApp” каби компанияларга асос солиш учун кўп маблағ сарфланмаган, бу эса ўз навбатида тўртинчи саноат инқилобида сармоя ва кенг кўламли ишлаб чиқаришнинг аҳамияти ўзгарганидан далолат беради. Умуман олганда, иш кўлами ортгани сари даромаднинг ҳам шу даражада ортиши бутун тизимлар бўйлаб ўзгаришлар ҳажми ва таъсирини янада рағбатлантиради.

      Тўртинчи саноат инқилоби аввалгиларидан тезлиги, кўламидан ташқари кўп сонли ва хилма-хил соҳалар ҳамда кашфиётларни уйғунлаштира олиши билан ҳам ажралиб туради. Турли технологияларнинг ўзаро бирлашувидан ҳосил бўладиган реал инновациялар ортиқ илмий фантас тика эмас. Мисол учун, бугунги кунда рақамли ишлаб чиқариш технологиялари биологик дунё билан мулоқотга кириша олади. Айрим дизайнерлар аллақачон компьютерли дизайн, аддитив ишлаб чиқариш, материал муҳандислиги ва синтетик биология ютуқларини мужассамлаштириб, микроорганизмлар, танамиз, истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз ва ҳатто яшаб турган биномиз ўртасидаги алоқаларни ўз ичига олган тизимлар яратишга муваффақ бўлишган. Шу йўл билан улар доимо ўзгариб, атроф-муҳитга мослаша оладиган (ўсимлик ва ҳайвонот оламининг белгилари) жисмлар яратишга


Скачать книгу

<p>3</p>

Жеймс Маника ва Майкл Чуи, “Digital Era Brings Hyperscale Challenges”, The Financial Times, 2014 йил 13 август.