Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер
Читать онлайн книгу.кўзи ўнгида оғир жиноятларда айбдор деб топилган бўлур эди. Менинг ўзимга келадиган бўлсак, аввалбошда, ўлимимдан кейин барча ҳақиқат юзага чиқишига авлодлар ўзининг адолатли ҳукмини чиқаришига умид қилган ҳолда, бир оғиз ҳам сўз айтмасликни истагандим. Лекин ўзим етакчи ролга эга бўлган кўплаб воқеаларни фақатгина ўзим изоҳлай оларканман, демак, ўзим баъзи тушунтиришларни беришим керак деб ўйладим, умид қиламанки, бу кескин мунозараларга сабаб бўлган кўплаб вазиятларга ойдинлик киритади. Ишончим комилки, менинг ҳаётимда нотўғри талқин қилинган воқеалар жуда кўп бўлган.
Мен ҳикоя қилмоқчи бўлганларнинг барчаси марҳумлар хотирасига тааллуқли бўлиб, тирикларнинг обрўсига ҳам дахл қилади. Менинг назаримда, жамоатчилик илк ҳаракатлардан тортиб энг охирги ҳукмгача бўлган кўплаб жиҳатлар билан танишиб чиқса тўғрироқ бўлар эди.
Ушбу хотираларнинг бошланишида, менинг бу масалада тайинли яхлит фикрим ҳам йўқ эди, улар қачондир алоҳида китоб ҳолида дунё юзини кўради деб ўйламагандим. Ҳатто уларни оддий таржимаи ҳол кўринишига келтиришни режа қилмаганман. Ҳеч қандай тартиб ва режаларсиз барчасини қоғозга туширдим, бу эса, ҳар қандай мукаммаллик талабларидан қочган ҳолда, менга қизиқ туюларди.
Кундалик машғулотлар ва узоқ йиллар давомида ишдаги қадрдон ҳамкасбларим, компания аъзолари билан дўстона муносабатлар ҳақида батафсил ёзиш имконияти менга мислсиз завқ ва чин дилдан қониқиш ҳиссини берар эди. Мен учун қанчалик қадрли эканига қарамай, бу каби битиклар ўқувчини қизиқтирмаслигини яхши тушунаман. Шу сабабли ўз хотираларимда компанияни ташкил этишда меҳнат қилган сон-саноқсиз ишчилар армияси, мен билан елкама-елка ишлаган қўллар ҳақида баъзи жиҳатларни ёзаман.
ҚАБУЛ ҚИЛИШ САНЪАТИ
Ота уйи
Ҳаётимда тўғри йўлни кўрсатгани учун отамнинг олдида бир умр қарздорман. Саноат соҳасида тўла иштирок этган, улар ҳақда мен билан суҳбатлашишни хуш кўрган отам менга ишнинг моҳиятини англатди, уни юритиш усуллари билан таништирди. Болалигимданоқ кичкина бир китоб тутар эдим (уни “ҳисоб-китоб дафтари А” деб номлаганман ва у ҳозиргача сақланиб қолган), унга мунтазам равишда хайрия учун сарфланган барча кирим ва чиқимларни тартиб билан ёзиб борар эдим.
Оз даромадга эга одамлар, ўзининг кўплаб эҳтиёжларини қондириш учун қатор хизматчиларга эгалик қиладиган бой-бадавлатларга қараганда, асосан, уюшган оила даврасида яшайди. Менинг ота-онам уларнинг биринчи турига мансуб бўлгани учун тақдиримга шукрона айтмай иложим йўқ.
Етти ёки саккиз ёшларимдан бошлаб тижорат билан шуғуллана бошладим, биринчи “бизнес”им-ни онамнинг раҳбарлиги остида йўлга қўйдим. Менинг бир нечта куркаларим бор эди, уларни боқиш учун онам сутли маҳсулотлардан қолган қолдиқларни берар эди. Уларни боқиш ва сотиш билан ишбилармон киши сифатида ўзим шуғулланар эдим. Барча даромад менинг фойдамга кетар, ҳеч қандай чиқим йўқ эди, бори ҳам онамнинг ҳисобидан бўлган. Шундай қилиб, менинг