Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер

Читать онлайн книгу.

Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер


Скачать книгу
ва ўқувчиларни савдо-сотиқ илмининг асосий принциплари, муомаласи ва бошқалар билан таништиришди. Бу мактабда мен унча кўп бўлмаган бўлсам ҳам, атиги бир неча ойда ўзим учун жуда катта фойда билан чиқдим. Бу мактабни тугатгач, қаердан иш топсам бўлади, деган саволга дуч келдим. Бир неча ҳафта ва ойлар давомида мен ҳар бир дўкон ва идоралар остонасига кириб чиқдим. Ҳар бир кирган жойимдан ўқувчи керак ёки йўқлигини сўрадим ва рад жавобини олдим. Жуда камчилик инсонлар мен билан одоб юзасидан гаплашдилар. Ва ниҳоят, кливлендлик бир тижоратчи менинг тушликдан сўнг келиб-кетишимни сўради. Мен ўзимда йўқ хурсанд эдим: ва ниҳоят узоқдан нимадир порлаяпти, ва ниҳоят иш бошланяпти.

      Бу воқеа 1855 йил 26 сентябр куни бўлиб ўтган эди. Фирма “Гевит ва Теттл” деб аталарди. Узоқ изланишлардан сўнг топилган бу бахтли тасодиф бир зумда йўқ бўлиши мени даҳшатга солар эди. Бу фирмага боришни интизорлик билан кутардим. Бориш вақти келганда эса бўлажак принципиалим, яъни раҳбарим менга: “Мен сизни синов тариқасида ишга оламан”, деди. Ойлик маош ҳақида на у, на мен бир оғиз сўз айтмадик.

      Менинг иштиёқим жуда баланд эди. Бошқа ўқувчилар билан таққослаганда, менинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатим бор эди, яъни отам мен билан амалий характерга эга бўлган суҳбатлар ва муҳокамалар олиб борар, бундан ташқари, мен мактабда савдо-сотиқ принциплари билан танишиб чиққан эдим. Шундан келиб чиқиб, савдо-сотиқ бўйича етарли билим захираси ва малакасига эга эдим. Ва бу билимларни ривожлантиришим мумкин эди. Бахтли тасодиф туфайли менинг тақдиримга ўз ишининг устаси бўлган бухгалтер бўлиш ёзилган, у менинг ишларимдан чин кўнгилдан мамнун эди.

      Кейинги йилнинг биринчи январида Теттл менга йилнинг биринчи чораги учун 50 доллар ойлик берди. Бу менинг меҳнатларим учун яхшигина мукофот эди ва мен бундан хурсанд эдим.

      Кейинги йилни ҳам тўлиқ шу ерда ўтказдим. Идора ишларини ўрганиш ва бу корхонанинг бир неча соҳаларини ўзлаштириш эвазига ойига 25 доллардан ола бошладим. Бу улгуржи комиссион ва экспедицион савдо-сотиқ эди ва мен шуғулланаётган ишларнинг маркази идора эди. Менинг бошқарувчим юқорида тилга олинган бухгалтер эди, у йилига ҳеч қандай фойдасиз 2000 доллар ойлик олар эди. У йил давомида ишдан кетди. Унинг ўрнини мен эгалладим ва менга бухгалтерия, шунингдек, собиқ бошлиғим бажарган бошқа ишлар учун 500 доллардан ойлик берила бошлади.

      Ўқувчи сифатида мана шу даврдаги ишимга қараб, шу ишим кейинги ҳаётимда жуда катта маъно-мазмунга эга эканини англадим.

      Шундан бошлаш керакки, ишим деярли идорада бўларди. Ҳар доим менинг иштирокимда иш ҳақида гапирилар, ўша жойда янги корхоналар режаси тузилар ва янги ишбилармонлик иттифоқларининг лойиҳалари ишланарди. Шу йўл билан мен ўзим билан тенг бўлган бошқа ўқувчиларга қараганда кўпроқ нарсани ўргандим. Бу ўқувчилар характерига кўра мендан фаолроқ, балки яхшироқ бўлгандир, улар арифметикани ҳам яхшироқ билишар ва ёзувлари ҳам жуда чиройли эди. Бизнинг фирмамиз мана шундай турли хил ишбилармонлик муносабатларига


Скачать книгу