Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо

Читать онлайн книгу.

Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо


Скачать книгу
ҳам ўшалар олиб келган бўлса керак.

      Қалъадеворидан яқиндагина улар қария билан суҳбат қурган бозормайдони кафтдагидек кўриниб турарди.

      «Уни менга дуч қилган лаҳзаларга лаънатлар бўлсин», –деб хаёлан қарғанди йигитча. Ахир, бор-йўғи лўли кампир тушни таъбирласа кифоя эди. Қизиқ, на лўли, на қария унинг касби чўпонлигига эътибор ҳам қилишмади. Кўриниб турибди, булар ҳеч кими йўқ, дунёдаги ҳамма нарсадан ҳафсаласи пирбўлган одамлар, шунинг учун ҳам чўпонлар қўйларига бутун қалблари билан боғланиб қолишини тушунмайдилар. Сантяго ҳар битта қўйининг қанақалигини миридан сиригача айтиб бера оларди: мана буниси – қисир, униси эса икки ойдан сўнг қўзилайди, анавилари – энг ялқовлари. Агар лўлининг гапига лаққа тушиб, кетишга қарор қилса борми, улар Сантягони қўмсашлари ва бу қўрқинчли дунёда йўқолиб қолгандайҳолга тушишлари аниқ.

      Шамол қўзғалди. Сантяго бу шамолни яхши биларди – одамлар уни «левантин шамоли» деб аташар, чунки маврлар кемалари елканларига худди ана шу шамол куч-қудрат билан уфуриб, уларни Ўрта Ер денгизи шарқидаги Левантдан олиб келган эди. Йигитча илгари Тариф шаҳрида бўлмаган ва Африка қирғоқлари бу қадар яқинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Хатарли қўшничилик – маврлар яна ёпирилиб келиб қолиши мумкин. «Ўзимни икки пора қилиб қўйларим ва хазинага бағишлолмайман-ку ахир», – деб ўйлади Сантяго. Кўникиб қолган ҳаёт бир томон, оҳанрабодай ўзига тортаётган хазина бир томон – танлаш керак. Ҳа, яна мовутчининг қизи ҳам бор-ку, лекин қўйлар муҳимроқ, чунки уларнинг тақдири Сантягога боғлиқ, қиз эса Сантягосиз ҳам яшай олади. Дарвоқе, қиз уни эслай олармикан? Мабодо у икки кундан сўнг қизнинг ҳузурига боролмай қолса ҳам қиз буни сезмаслигига Сантягонинг ишончи комил эди. Чунки ўтаётган барча кунлар қизга икки томчи сувдай бир хил туюларди, агар кунлар бир-бирига ўхшаса одамлар ҳар куни қуёш чиққанидан бошлаб, ўз ҳаётларида юз берадиган гўзал ҳодисаларни илғамай қўядилар.

      «Мен отамни ҳам, онамни ҳам, қишлоғимдаги қасрни ҳам ташлаб келдим, – деб ўйлади у. – Улар айрилиқда яшашга кўникдилар, мен ҳам кўникдим. Демак, менинг йўқлигимга қўйлар ҳам кўникса керак».

      У баландликдан бозормайдонига яна кўз ташлади. Маккабодроқ савдоси авжида эди, у қария билан суҳбат қурган ўриндиқда энди ошиқ-маъшуқлар ўпишаётган эди.

      «Сотувчи…» – деб ўйлади Сантяго, аммо фикрини якунлашга улгурмади – «левантин шамоли»нинг янги бир шиддатли тўлқини юзига урилди.

      Бу шамолнинг хизмати нафақат босқинчи маврлар кемалари елканларини тўлдириб уфуриш бўлган, у юракларга қутқу солгувчи саҳро ҳидларини ҳам, чодра ёпинган аёллар бўйларини ҳам, номаълум хазиналар излаб, олтин ва саргузаштлар излаб йўлга чиққан саргашталарнинг орзу-умидлари ва тўккан терлари ҳидини ҳам, ўша мафтункор эҳромлар ҳидини ҳам кўринмас қанотлари қатида олиб келарди. Йигитчанинг бу ҳур ва эркин шамолга ҳасади келди ва унга менгзай олиши мумкинлигини ҳис қилди. Ўзидан бошқа ҳеч ким унинг йўлига тўғаноқ бўлаётгани йўқ. Қўйлари, мовутчининг қизи, Андалусия яйловлари – буларнинг


Скачать книгу