Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Читать онлайн книгу.чоғи.
Қария олтин нишондаги оқ ва қора тошни кўчириб олиб, Сантягога узатди:
– Мана, ол. Бу тошларУрим ва Туммим дейилади. Оқ тош – «ҳа» дегани, қора тош – «йўқ» деган маънони билдиради. Аломатларни англашда иккилансанг, улар сенга ёрдам беради. Сўрасанг бас – жавоб беришади. Умуман олганда, – давом этди қария, – ўзинг қарор қабул қилишга ҳаракат қил. Энди хазина эҳромлар ёнида эканлигини биласан,олтита қўйингни эса сенинг қарор қабул қилишингга ёрдам берганим учун оламан.
Йигитча тошларни қопчиғига солди. Бундан буёғига таваккални Худога қилиб, фақат ўзи қарор қабул қилади.
– Ёдингда сақла – Оламда ҳамма нарса бир бутун. Ёдингда сақла – аломатлар гапиради. Ёдингда сақла – энг асосийси, сен ўз Тақдиринг йўлидан охиригача боришинг лозим. Энди эса сенга қисқагина бир ривоятни айтиб бераман:
Бир савдогар бахтнинг сир-асрорини билиб келиш учун ўғлини энг улуғ донишманднинг ҳузурига юборибди. Йигитча қирқ кеча-ю қирқ кундуз саҳрода юрибди, ниҳоят бир тоғнинг тепасидаги олиймақом қасрни кўрибди. У қидириб юрган Донишманд ўша ерда яшар экан.
Йигитча кутилмаган манзарага дуч келибди, қаср узлатга чекинган тақводорнинг кимсасиз даргоҳига ўхшамас, одамларга тўла экан: савдогарлар ўз молларини мақтаб, у ёқдан-бу ёққа зир югуришар, бурчакбурчакларда тўда-тўда одамлар гаплашиб туришар, машшоқлар созидан майин куйлар таралар, меҳмонхона ўртасидаэса энгтанқис ноз-неъматларгатўла дастурхон тузалган экан.
Донишманд меҳмонлари билан шошилмасдан салом-аликқилиб юрган экан. Йигитча навбати келишини икки соатча кутибди.
Ниҳоят, Донишманд йигитчанинг не мақсадда келганини эшитибди, аммо бахтнинг сир-асроридан воқифқилишга ҳозир фурсати йўқлигини айтибди. Йигитча қасрни айланиб, сайр қилиб чиқишни ва икки соатлардан сўнг шу меҳмонхонага қайтиб келишни таклиф қилибди.
«Сенга яна бир илтимосим бор, – дебди у йигитчага икки томчи ёғ томизилган чойқошиқни узатиб. – Бу қошиқчани ўзинг билан олиб юр, фақат эҳтиётбўл, ёғи тўкилмасин».
Йигитча қошиқдан кўз узмай икки соат давомида қасрнинг зиналаридан чиқибди, тушибди, ниҳоят Донишманднинг ёнига қайтиб келибди.
«Хўш, – дебди у, – емакхонадаги эроний гиламлар сенга ёқдими, моҳир боғбонлар ўнлаб йиллар давомида парвариш қилган боғдаги дарахтлар ва гуллар маъқулми? Менинг кутубхонамдаги қадимий қўлёзмалар, терига битилган китоблар-чи?»
Уялиб қолган йигитча бу ажойиботларнинг ҳеч бирини кўролмаганини, бутун эътибори ишониб топширилган икки томчи ёғда бўлганини тан олибди.
«Орқангга қайт ва менинг уйимдаги барча мўъжизаларни кўздан кечир, – дебди Донишманд. – Одамнинг қаерда ва қандай яшаётганини билмай туриб, унга ишониш мумкин эмас».
Йигитча қўлида чойқошиқ билан яна даҳлизлар ва хоналар бўйлаб қаср сайрига йўл олибди. Бу сафар у ўзини эркин тутиб, хоналарни безаб турган осори-атиқаларни,санъатасарларинитомошақилибди. Боғларга ва қасрни ўраб турган тоғларга маҳлиё бўлибди, гулларнинг гўзаллигига, суратлар ва ҳайкалларнинг моҳирона