ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ

Читать онлайн книгу.

ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА - НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ


Скачать книгу
кўп йиллар қалин дўст эди,

      Бир лагандан ҳар кун ош ейишарди,

      Лаганни ғанимлари ўғирлашганди,

      Дўстлик тарк этди шу он дўстларни.

      ***

      Аҳмоқ билан ақлни таққослаганда,

      Аҳмоқ бўш, акл ухшар тўлиқ челакка,

      Бўш челакни чертсанг шовқини оламни бузар,

      Тўлиқ челак маъноли, сокин товуш чиқазар.

      ***

      Ҳаётни қачон тоза қиламиз?

      Ким бўлса ҳам, нопок бўлганда,

      Сен нопок деб айта олсангиз,

      Давраларга қўшмай қўйсангиз,

      Масжидга ҳам йўлатмасангиз.

      ***

      Ишга олар, пора олиб баъзи муттаҳам,

      Билади, замин яратди таъмагирликка,

      Ўзининг қорни тўқ бўлганида ҳам,

      Тонмайди юлишдан ночор одамдан.

      ***

      Ҳинд қизлари керак бўлса совчи қўяди,

      Европада севиб қолса, ўзи изхор қилади,

      Ўзбек қизи гўзал, иффатли, унда не айб,

      Палаҳмон тоши деб, уни юборсанг отиб.

      ***

      Дангаса ишни эртага қолдирай дейди,

      Доно эртангини бугун бажарай дейди,

      Дангаса кексайганда афсус қилади,

      Доно умр қисқа, улгурай дейди.

      ***

      Оқ подшони ўлдирганни қоралайдилар,

      Халқ ҳолини яхшила деб намойиш қилган,

      Юзлаб инсонларни қийнаб, осиб ўлдирган,

      Оқ подшони оқлаб, нечўн мақтамайдилар?

      ***

      Яхши одам уйини сотмоқчи бўлди,

      Бўлмасин деб, ямон, қўшниларига,

      Бир доно, камтарин, тоза инсонга,

      Сотди ҳовлисини, анча арзонга.

      ***

      Хажга тенгдир, муҳтож булганда қўшнинг,

      Сонига қараб тансиқ таом узатиб турсанг.

      Кийим – кечакдан мободо қийналиб юрса,

      Тузук кийимлардан сен тақдим этсанг.

      ***

      Тош ёғса, менга ҳам, қўшнимга ҳам ёғмасин,

      Қўшнимга ёғса, бири келиб урар бошимга.

      Олтин ёғса, менга ёғмаса, қўшнимга ёғсин,

      Бир-иккитаси келиб, тушар қулимга.

      Деган мақол бордир қрим халқида.

      ***

      Асл-тоза инсон, хақиқий мусулмон бўлгин,

      Иморатни қўшнингникидан баланд қурмагин,

      Ичкарини керак бўлса, сен олтиндан қилгин,

      Дарвозанг қўшнингникидан зиёд бўлмасин.

      Томингдан ҳатто ёмғир суви, унга томмасин.

      Одамийликни баланд тут, соянг тушмасин.

      ***

      Жарроҳман, дардларин айтиб келар инсонлар,

      Ҳар хил касалликдан шунда даво топарлар.

      Халқим ичида бордир айрим иллатлар,

      Истардим ўзлари улардан фориғ бўлсалар.

      ***

      Йигитнинг кимлигин ва ким булишини,

      Кимлар билан дўст бўлгандан билинг.

      Келажаги ва болалари, ким бўлишини,

      Танлаган ёридан, уни наслидан кўринг.

      ***

      Пора олиб, иш ўрин сотган муттаҳам,

      Жиноятку, – десам, гувоҳ йўк, – дейди

      Қандоқ бош кўтариб юрибсан, – десам,

      Ҳамма ҳозир шундоқку, – дейди.

      ***

      Пул кетидан қувган қайси инсонни,

      Четдан бир кузатиб эътибор беринг,

      Миясида


Скачать книгу