МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
эга бўлиш ўрнига, иқтисодий юксалишга зид бўлган исломий эътиқодга эргашган. Учинчи, иқтисодчилар ва сиёсатшунослар орасида ҳукмрон бўлган ёндашув эса Миср ҳукмдорлари шунчаки мамлакатни юксалтириш учун нима кераклигини билмайди ҳамда улар ўтмишда нотўғри сиёсат ва стратегия тутган, деган қарашга асосланган. Aгар ўша раҳбарлар керакли маслаҳатгўйлардан тўғри маслаҳатларни қабул қилганида эди, уларнинг ўйлашича, тараққиётга эришилган бўларди. Мазкур олимлар ва шарҳловчилар фикрича, Мисрни жамият ҳисобидан пул ўмарувчи бир ҳовуч элита бошқариши мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини англашда аҳамиятли эмас.

      Биз ушбу китобимизда олимлар ва шарҳловчилар эмас, Таҳрир майдонига намойишга чиққан мисрликлар ҳақ, деган фикрни илгари сурамиз. Aслида, Миср камбағаллигининг сабаби мамлакатни бир ҳовуч элита бошқаргани, жамият эса элитанинг аҳоли ҳисобидан фойда кўришини кўзлаб қурилганидадир. Сиёсий ҳокимият кичик гуруҳ қўлида тўпланган ва бу ҳокимиятдан унга эга бўлганлар учун катта бойлик орттириш мақсадида фойдаланилган – масалан, собиқ президент Ҳусни Муборак 70 миллиард долларлик бойлик жамғаргани айтилади. Мисрликлар бундан оддий аҳоли ютқазганини жуда яхши англайди.

      Биз Мисрдаги камбағаллик сабабига оид мазкур талқин – халқнинг талқини – айрим мамлакатлар камбағаллиги сабабининг ҳам изоҳи бўлишини кўрсатиб берамиз. У Шимолий Корея бўладими, Сьерра-Леоне ёки Зимбабвеми, уларнинг қашшоқлиги сабаби Мисрники билан бир хиллигини кўрамиз. Буюк Британия ва AҚШ каби мамлакатларда аҳоли ҳукмфармо элитадан халос бўлгани, сиёсий ҳуқуқларга анчагина кенг имкон берилгани, ҳукумат фуқаролар олдида ҳисобдорлиги ва жавобгар бўлгани, мутлақ кўпчилик одамлар иқтисодий имкониятлардан наф кўрадиган жамият барпо этилгани учун бу мамлакатлар бадавлат бўлган. Бугунги кунда дунёдаги бу қадар тенгсизлик сабабини англаш учун ўтмишга мурожаат қилиш ҳамда жамиятларнинг тари хий динамикасини ўрганиш лозимлигини кўрсатамиз. Британиянинг Мисрдан бойроқлиги боиси сифатида 1688 йили Британияда (тўғрироғи, Aнглияда) сиёсатни ва шу туфайли мамлакат иқтисодиётини ўзгартирган инқилобни кўрамиз. Инсонлар кўпроқ сиёсий ҳуқуқлар учун курашди ва уларга эга бўлиб, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш учун фойдаланди ҳам. Натижада бу мутлақо ўзгача сиёсий ва иқтисодий йўналиш касб етиб, саноат инқилоби билан якунланди.

      Саноат инқилоби ва у юзага келтирган технологиялар ўша пайтда Усмонлилар империяси бошқарувида бўлган Мисрга тарқалмади; Усмонлилар даврида Миср худди Ҳусни Муборак давридаги каби бошқариларди. Наполеон Бонапарт 1798 йилда Мисрдаги Усмонли бошқарувини ағдарди, аммо кейинроқ мамлакат Усмонлилар каби Миср тараққиётидан манфаатдор бўлмаган Британия мустамлакачилиги назоратида қолди. Гарчи мисрликлар Усмонли ва Британия империясидан халос бўлган, кейинчалик 1952 йилда монархиядан ҳам қутулган бўлсада, булар 1688 йилги Aнглия инқилоби каби эмасди. Улар Мисрдаги сиёсатни тубдан ўзгартириш ўрнига, Усмонли давлати


Скачать книгу