МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Читать онлайн книгу.юқори даражада бўлмаса-да, улар топган янгиликлар ҳозирги замонавий технологияларга қараганда анчагина содда бўлган. Бугун технологик ўзгариш учун ҳам ихтирочидан, ҳам ишчидан билим талаб қилинади. Мана шу жойда ҳамма учун бир хил шароит яратадиган иқтисодий институтларнинг аҳамияти яққол кўринади. AҚШ Билл Гейтс, Стив Жобс, Сергей Брин, Ларри Пейж, Жефф Безос каби ахборот технологиялари, ядро энергетикаси, биотехнологиялар ва бошқа соҳаларда муҳим кашфиётлар қилган ҳамда ўша соҳаларда ўз бизнесларини йўлга қўйган юзлаб олимларни етиштириши ёки бошқа ўлкалардан ўзига жалб қилиши мумкин. Aмерикалик ёшлар ўзлари истаганича ёки қўлларидан келганча таълим олиш имконияти борлиги учун кадрлар танлови ҳар доим етарлича бўлади. Энди аҳолининг катта қисми билим олиш имконидан маҳрум бўлган ёки мактабга қатнаш имкони бўлса-да, таълим сифати қониқарсиз, ўқитувчи ишга келмайдиган ёхуд ўқитувчи бўлган тақдирда ҳам, китоблар етарли бўлмаган Конго ёки Ҳаити каби мамлакатларни тасаввур қилиб кўринг.
Қашшоқ мамлакатлардаги таълимнинг паст даражасига ота-оналарда фарзандларини ўқитишга рағбат уйғотмайдиган иқтисодий институтлар ҳамда ҳукуматнинг мактаблар қуришига, уларни молиялашга, мактабларни, ота-оналар ва ўқувчиларнинг орзу-истакларини қўллабқувватлашига йўл қўймаган сиёсий институтлар сабабчи. Бу мамлакатлар аҳолисининг сифатсиз таълими ва инклюзив бозорни йўлга қўймаганларининг тўлови эса қиммат бўлади. Улар ўзларидаги мавжуд истеъдодларни сафарбар қилишга ожизлар. Бу мамлакатларда кўплаб потенциал Билл Гейтслар, бир ёки бир неча Aльберт Эйнштейнлар бўлгани ҳолда, ҳаётда ўзларига муносиб касб билан шуғулланиш имкони берилмагани учун улар камбағалликда, таълим олмасдан деҳқон бўлиб ишлаётган, ўзлари истамаган ишни қилишга мажбур бўлаётган ёки армияга сафарбар қилинган бўлиши мумкин.
Иқтисодий институтларнинг инклюзив бозорлар имкониятларини қамраб олиш, технологик янгиликларни рағбатлантириш, маблағни одамларга инвестиция қилиш ва кўп сонли одамларнинг истеъдод ва малакаларини сафарбар қилиш иқтисодий ўсиш учун жуда муҳим. Нега жуда кўплаб иқтисодий институтлар ана шу оддий мақсадларга ета олмаслигини тушунтириш бу китобнинг асосий мавзуси ҳисобланади.
ЭКСТРАКТИВ ВА ИНКЛЮЗИВ СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАР
Барча иқтисодий институтларни жамият юзага келтиради. Мисол учун, Шимолий Кореядаги институтлар 1940-йилларда ҳокимиятга келган коммунистлар томонидан фуқароларга мажбуран сингдирилган бўлса, мустамлакачилик даври Лотин Aмерикасидаги институтлар испан конкистадорлари томонидан жорий қилинган. Жанубий Корея шимолникидан бутунлай фарқли институтлар асоратида қолди, боиси жамиятнинг шаклланиши борасида қарор қабул қилган кишилар қўшниларидан фарқли манфаат ва мақсадларга эга эди. Бошқача айтганда, Жанубий Кореяда бошқача сиёсат олиб борилди.
Сиёсат – бу жамиятни қандай қонунлар асосида бошқаришни аниқлаш жараёнидир. Сиёсат