МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
бурилиш нуқтасини юзага келтирган ва 1688 йилдан кейин Aнглияда плюралистик сиёсий институтлар шаклланишига олиб келган ҳодисалар рўй бермаган бўларди. Тўққизинчи харитада “Енгилмас Aрмада”нинг чекиниш вақтида испан кемаларининг ҳаракат йўналиши тасвирланган. Дарҳақиқат, 1588 йилда ҳеч ким инглизларнинг ғалабаси оқибатини олдиндан кўра билмаган. Ўша вақтда, эҳтимол, кам сонли кишиларгина бир асрдан сўнг муҳим сиёсий инқилобга олиб борадиган бурилиш нуқтаси етилганини англагандир.

      Ҳар қандай бурилиш нуқтаси муваффақиятли сиёсий инқилобга ёки яхшилик томон ўзгаришга олиб келади, деган фикр бўлмаслиги керак. Тарихда бир золим ҳукмдорни бошқасига алмаштирган инқилоблар ва радикал ҳаракатлар тиқилиб ётибди. Немис социологи Роберт Михельс буни зарарли алоқа занжирининг ҳалокатли шакли – олигархиянинг темир қонуни деб атайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги бир неча ўн йилликда мустамлакачиликнинг тугатилиши кўплаб собиқ мустамлакалар учун бурилиш нуқталарини юзага келтирди. Бироқ тропик Aфрика ва Осиёнинг кўплаб давлатларида мустақиллик даври ҳукуматлари Роберт Михельснинг фикрини тасдиқлади: улар ўзларидан аввалги мустамлакачиларнинг зулмини нафақат такрорлади, балки уни янада кучайтирди, сиёсий ҳокимиятнинг бўлиниш доирасини торайтирди, чекловларни йўқотди, иқтисодий институтлар томонидан таъминланган, инвестиция ва иқтисодий ўсиш учун шундоқ ҳам кам бўлган рағбатни сусайтирди. Фақат айрим мамлакатларда (мисол учун, Ботсвана) бурилиш нуқтаси иқтисодий ўсиш учун замин яратган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш йўлида фойдаланилди.

      Бурилиш нуқталари нафақат экстрактив институтларга қарши, балки уларнинг фойдасига ишлаши ҳам мумкин. Инклюзив институтлар ҳам, гарчи ўзининг мустаҳкам занжири – ижобий алоқа занжирига эга бўлса-да, тескари йўналишга тушиши ва борган сари экстрактивлашиши мумкин. Бунинг сабаби эса яна бурилиш нуқтасидаги рақобат туфайли бўлиб, тарихий шартлар бажарилишига боғлиқ бўлади. Мисол учун, Венеция республикаси ўрта асрларда инклюзив сиёсий ва иқтисодий институтлар сари катта қадам ташлаганди (буни ҳали олтинчи бобда кўриб чиқамиз). Aнглияда 1688 йилги Шонли инқилобдан сўнг инклюзив институтлар борган сари кучайиб борган бўлса, Венецияда, аксинча, иқтисодий имкониятлар ва сиёсий ҳокимиятни эгаллаб олган элита қўлида инклюзив институтлар экстрактив шакл олди.

      МАВЖУД ВАЗИЯТНИ АНГЛАШ

      ХVIII асрда Aнглияда инклюзив институтларга асосланган бозор иқтисодининг юзага келиши ва барқарор ўсиш бутун дунёга тарқалди, боз устига, бу Aнглияга дунёнинг катта қисмини мустамлака қилиш имконини берганди. Aнглиядаги иқтисодий ўсишнинг таъсири сайёрамиз бўйлаб тарқалган бўлса-да, барқарор ўсиш сабабчиси бўлган иқтисодий ва сиёсий институтлар билан бундай бўлмади. “Қора ажал” Ғарбий ва Шарқий Европада турлича натижа берганидек, саноат инқилобининг тарқалиши ҳам дунёга ҳар хил таъсир кўрсатди. Худди шунингдек, Aтлантика океани орқали савдонинг


Скачать книгу