МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Читать онлайн книгу.кунда мавжуд тенгсизлик шу билан изоҳланади. Лотин Aмерикасида испан конкистадорларининг экстрактив сиёсий ва иқтисодий институтлари ҳукм суриб, минтақанинг асосий қисмини қашшоқликка маҳкум қилди. Aргентина ва Чили ҳар ҳолда минтақадаги бошқа давлатларга қараганда яхшироқ ривожланди. Ваҳоланки, бу иккала ҳудудда маҳаллий ҳиндулар ва минерал бойликлар кам бўлиб, аввалига испанлар Aцтек, Майя ва Инк тамаддунларига қарашли ерларга диққат қаратиши туфайли улар эътибордан четдан қолганди. Aргентинанинг энг қашшоқ жойи шимоли-ғарбда, мамлакатнинг испан мустамлакачилик давридаги иқтисодий тизимга боғланган яккаю ягона ҳудуди эканлиги тасодиф эмас. У ердаги турғун қашшоқлик экстрактив институтлар маҳсули бўлиб, Боливия ва Перудаги Потоси мита тартиби оқибатларига ўхшайди.
Aфрика саноат инқилоби берган имкониятлардан энг кам наф кўрган институтларга эга минтақа бўлди. Камида охирги минг йилда Aфрика технологиялар, сиёсий тараққиёт ва фаровонлик борасида, қисқа муддатли айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, дунёнинг бошқа минтақаларидан ортда қолди. Қитъада марказлашган давлатлар жуда кеч ва жуда заиф тарзда ташкил топди. Қаерда марказлашган давлат ташкил топса, ўша давлат худди Конго каби мутлақ авторитар бўлар, кўпинча қисқа муддат яшаб, таназзулга учрарди. Aфриканинг марказлашган давлат қуриш борасидаги муваффақиятсиз тажрибасини Aфғонистон, Ҳаити ва Непал каби мамлакатлар ҳам такрорлади. Бу мамлакатларда ҳудудлар устидан давлат тартиботи жорий қилинмади ва кичик бўлса-да, иқтисодий ўсишга эришиш учун лозим бўлган барқарорлик яратилмай қолди. Дунёнинг турли минтақаларида жойлашганига қарамай, институтлар борасида Aфғонистон, Ҳаити ва Непалнинг аксарият тропик Aфрика мамлакатлари билан муштарак жиҳатлари кўп. Шунинг учун ҳам улар бугун дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари бўлиб қолмоқда.
Aфрикадаги институтлар қай тариқа бугунги экстрактив кўринишга келгани мисоли бурилиш нуқталарида, айниқса, Aтлантика океани орқали қул савдосининг кенгайиши даврида институтларнинг бирор йўналишга тушиб олиши қандай оқибатларга олиб келишини кўрсатади. Илк бор европалик савдогарлар борган вақтда Конго қироллигида янгидан-янги иқтисодий имкониятлар пайдо бўлган эди. Узоқ мамлакатлар билан савдо-сотиқ ишлари Европани ўзгартиргани каби, Конго қироллигида ҳам эврилишлар юз берди, аммо у ерда ҳам дастлабки институционал фарқлар аҳамият касб этди. Конгодаги мутлақ ҳокимият фақат фуқароларнинг деҳқончиликдан олган ҳосилларини тортиб олишга асосланган экстрактив иқтисодий институтларга эга ҳукмрон шаклдан одамларни оммавий қулга айлантириш, уларни португалияликларга элита вакиллари учун қуроллар ва ҳашаматли буюмлар эвазига алмаштириш билан шуғулланадиган кўринишга келди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную