Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Читать онлайн книгу.

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров


Скачать книгу
қўлқопда ишлаганликлари боис ҳодиса жойида уйда яшовчилардан бошқа шахсларнинг яроқли бармоқ излари топилмади. Шунингдек, дарвозахонада, ҳовлида, хоналарда жиноятчилар ўзларидан ҳеч қандай из қолдиришмаган. Жиноят қуроллари – тўмтоқ жисм, пичоқ ва сим ҳам воқеа жойидан олиб кетилган.

      – Жиноятчилар ҳовлига қаердан киришган? – гуруҳ раҳбари саволларни қалаштирди.

      – Кириш эшиги ёпиқ бўлган. Қулф бузилмаган. Ҳовли ўралган деворлар кўздан кечирилганда, кўча томондаги девордан ташқари, қўшнилар билан чегарадош деворлардан бировнинг ошиб ўтганлигини кўрсатувчи – сидирилган, сирпанган, шикастланган, тирналган излар топилмади. Шунақа излар фақат кўчага туташ деворда мавжуд. Шундан келиб чиқиб, биз жиноятчилар ҳовлига кўча тарафдаги девор орқали ошиб кирган, деган фикрга келдик. Экспертлар деворда билинар-билинмас оёқ изларини топишди. Аммо уларнинг қанақа пойабзалга тегишли эканлигини аниқлашнинг имкони бўлмади.

      – Деворнинг баландлиги қанақа? Унинг қўшниларга туташ қисми қанча?

      – Деворнинг баландлиги икки метру ўн сантиметрни ташкил қилади. Ҳовлининг олд томонига бино қурилган, ўнг ва орқа томони қўшниларга туташ. Чап томони кўча. Фақат шу тарафдаги девордан ошиб, ҳовлига тушиш мумкин.

      – Балки жиноятчилар қўшнининг девори орқали нарвонда ҳовлига тушгандир? Бу вариант хусусида ўйлаб кўрмадингларми?

      – Кечаси икки метрлик девордан нарвон ёрдамида ошишда ҳам қандайдир из қолиши керак-ку. Қўшни тарафдаги деворларнинг гарди ҳам ўчмаган. Фақат чап тарафдаги деворларнинг ички ва ташқи қисмида узун-юлуқ излар қолган, холос.

      – Нима, уйда ҳеч ким бўлмаганми? Тунги пайт… шунча шовқин-сурон… – Жўрабой гуруҳ раҳбарига «Мумкинми?» дегандай савол беришга изн сўради.

      – Бу масалага ҳали келамиз, – эътироз қилди Санжарбек, – энди марҳумнинг шахсига аниқлик киритиб оласак, – деди у ҳамкасбига қарата. Талабанинг ноқулай аҳволга тушиб, изза бўлиб турганини сезиб, қўшиб қўйди. – Жўражон, сизнинг саволингизга кейинроқ жавоб берса майлими?

      – Майли, майли… – деди талаба сал дадилланиб.

      – Марҳум Илёс Муллажонов 1945 йилда Гулистон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Киев шаҳрида тиббиёт институтини тамомлаган. Олий тоифали жарроҳ. Узоқ йиллар вилоят болалар шифохонасида ишлаган. 2004 йилда нафақага чиққан. Оилали. Аёли – марҳума Зебинисо Суюнова, узоқ йиллар мактабда тарих фанидан дарс берган, халқ маорифи аълочиси, 2011 йилда нафақага чиққан. Икки нафар фарзандлари бўлган. Қизи Шахина 1970 йилда туғилган, эри ва тўрт фарзанди билан Бахт шаҳрида истиқомат қилади. Ўғли Холиёр 1972 йилда туғилган, у 1994 йилда Латофат исмли қизга уйланган, биргаликдаги никоҳларидан 1995 йилда туғилган Тахмина исмли қизлари бор. Холиёр 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган. Латофат икки яшар қизини қайнона-қайнотасига ташлаб, ишлаш учун Туркияга кетиб қолган. Шу тариқа чол-кампир невараларини ўзлари катта қилишган. Воқеа содир бўлгунга қадар Тахмина буви-буваси билан бирга истиқомат қилиб келган.


Скачать книгу