Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Читать онлайн книгу.

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров


Скачать книгу
илтимоснома билан мурожаат қилди. Эксгумация натижалари ҳаммани лол қолдирди, кампирнинг танасида симоб моддаси мавжудлиги аниқланди. Экспертларнинг фикрича, симоб нафас йўлларининг тортишиши, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, юрак қувватининг пасайишига сабаб бўлган ва ўлимни келтириб чиқарган. Шундан кейин биз оддий жиноятчилар билан эмас, балки пухта тайёргарлик кўрган жиноий тўдага дуч келганимизни ҳис қилдик. Тахминлар рўйхати ва қидирув доирасини кенгайтирдик.

      – Хўш, дастлабки кунларда қанақа тахминлар илгари сурилди? – Санжарбек савол беришда давом этди.

      – Биринчи тахмин, терговчи қўлидаги қоғозга қараб, давом этди, – қотиллик марҳумнинг таниши, қариндоши ёки бошқа яқинлари томонидан қасос олиш мақсадида содир этилган. Иккинчи тахмин, қотиллик марҳумнинг касбий фаолияти, яъни жарроҳлик билан боғлиқ бўлиб, собиқ мижозлари ёхуд уларнинг қариндошлари томонидан хун олиш мақсадида содир этилган. Учинчи тахмин: қотиллик босқинчилик мақсадида содир этилган.

      – Жиноятчилар осонликча бойликни қўлга киритган, беиз яширинишга ҳам улгуришган, – гуруҳ раҳбарида ҳақли савол пайдо бўлди, – уларнинг ўзларини хавф-хатарга қўйиб, қайтиб келишларига нима ҳожат? Кампирни ўлдириш уларга нимага керак бўлган?

      – Тўғри, бу тахминнинг бўш жойи ҳам шунда, – терговчи фикрини асослашга уринди, – бизнингча, кампир ниманидир билган ёки жиноятчилар ҳақида маълумотга эга бўлган, ҳеч бўлмаганда уларни шубҳа остига олишга асоси бўлган. Жиноятчилар фош бўлиб қолишидан кўрқиб, уни йўқ қилишдан бошқа йўл топа олмаган бўлиши мумкин.

      – Яхши, қабул қилдик, давом этинг, – деди Санжарбек жиноят ишини варақлай туриб.

      – Эҳтимоллик даражаси анча паст бўлса-да, кейинги тахмин: қотиллик меросни қўлга киритиш мақсадида марҳумларнинг қизи – Шахина ёки унинг турмуш ўртоғи томонидан содир этилган… Ҳозирча бор тахминларимиз шулардан иборат…

      – Тахмина-чи? Нима, у гумондан холими?

      – Ўн саккиз ёшли қизча… унинг қўлидан нима ҳам келарди. Бошқа ҳеч кими бўлмаса, боқувчисини йўқотиш унга нимага керак бўлиши мумкин?

      – Тўғри, бу иш ўзининг қўлидан келмаслиги мумкин, – мушоҳада қилди Санжарбек, – аммо кимнидир бу ишга жалб қилган бўлиши мумкин-ку!

      – Она сути оғзидан кетмаган қизнинг бунақа ишларни қилиши ақлга сиғадиган иш эмас. Шунга қарамасдан қизнинг телефон сўзлашувлари таҳлил қилинди, яқинлари доираси ўрганилди. Бунақа ишларга қодир, шубҳали шахслар аниқланмади.

      – Қизнинг буви-буваси билан муносабати қандай бўлган?

      – Уларнинг уришиб, жанжаллашиб юрганини биров кўрмаган. Шахинанинг айтишича, кейинги пайтларда отаси майда гап, жиззаки, зиқна бўлиб қолган. Сал нарсага аёлини ҳам, неварасини ҳам жеркиб ташлайдиган одат чиқарган, ёмон қариган…

      – Балки Тахмина шундан безор бўлиб, бобосини йўқ қилиш пайига тушгандир, – Жўрабой тортинибгина фикр билдирди.

      – Йўғ-э, ота-она боласини тергайди, уришади… яхши бўлсин, одам бўлсин дейди-да! Ҳозирги ёшларни биласиз-ку!


Скачать книгу