Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Читать онлайн книгу.доллар этиб баҳолади. Жобс Hambrecht and Quist офисига савдолар очилиш вақтида келди. 25 ёшида у 256 миллион долларлик маблағга эга бўлди.
Йигитча, сен бойсан
Стив Жобснинг пулга бўлган муносабати миллионер бўлишидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳар доим мураккаб бўлиб келган. Жобс ўз ихтироларини бепул улашишга тайёр дўсти Вознякнинг ихтиролари шарофати билан бойиб кетган идеалист ва хиппи эди ҳамда Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган ва ўз бизнесини яратишни ўз вазифаси деб билган дзен-буддист эди. Қандайдир ғайриоддий тарзда у барча ушбу хислатларни ўзида мужассамлаштира оларди, шунинг учун бири бошқасига халақит бермасди.
Унга айрим нарсалар ёқарди, айниқса, энг сифатли “порше” ва “мерседес” автомобиллари, Henckel пичоқлари, Braun маиший техникаси, BMW мотоцикллари, Ансел Адамс фотосуратлари, Bosendorfer пианиноси ва Bang & Olufsen овозли аппарати. Лекин у яшаган уйлар, унинг бойлигига қарамай, жимжимадорлиги билан ажралиб турмасди, шу қадар одми эдики, ҳатто шейкер[5] ҳам уялган бўларди. Ўшанда ҳам, кейин ҳам у дабдабасиз саёҳат қилди, хизматкорлар ёлламади, унинг ҳатто соқчилари ҳам йўқ эди. Қимматбаҳо автомобиллар сотиб оларди, лекин уларни ўзи бошқарарди. Марккула икки кишилик Learjet самолётини сотиб олишни таклиф қилганида, у рад этганди (лекин охир-оқибат Apple’дан шахсий Golfstream’ни талаб қилди). Отаси каби Стив ҳам ҳар бир цент учун савдолашарди, лекин фойдани кўзлаб, ҳеч қачон маҳсулот сифатидан воз кечмасди.
Apple очиқ акциядорлик жамиятига айланганидан кейин ўттиз йил ўтгач, у кутилмаган бойлик унга қандай таъсир қилгани ҳақида шундай фикрлайди:
“Мен ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман. Мен ўртамиёна оилада катта бўлганман ва оч қолмаслигимни аниқ билардим. Atari’да мендан яхши муҳандис чиқишини ва доим ўз нонимни топиб кетишимга қодирлигимни тушундим. Университетда ва Ҳиндистонга саёҳат қилган вақтимда мен онгли равишда камбағал яшашни танладим, мен ҳатто ишлашни бошлаганимда ҳам жуда оддий яшадим. Мен камбағал эдим ва бу ажойиб эди, чунки пул ҳақида ўйлашимга тўғри келмасди, кейин эса мисли кўрилмаган даражада бойиб кетдим ва ўшанда ҳам пул ҳақида ўйламадим. Мен Apple’даги ҳамкасбларимни кузатдим, улар бойиб кетгач, турмуш тарзини ўзгартириш керак деган қарорга келишарди. Уларнинг айримлари “роллс-ройслар” ва ҳашаматли уйлар сотиб олар, хизматкор ёллар, кейин эса хизматкорларга қўшимча бошқарувчилар ёлларди. Уларнинг аёллари пластик операциялар қилар ва қўғирчоқларга айланиб оларди. Мен бундай яшашни хоҳламасдим. Бу ахир тентаклик-ку. Ва мен ўзимга пул мени бузмайди деб сўз бердим”.
Лекин Стивни саховатпеша деб ҳам айтиб бўлмайди. У бир вақтлар хайрия жамғармасига асос солганди, лекин жамғарма директори билан гаплашиш унга ёқмаслигини тезда тушунди. Уни ўзи ёллаганди, у ҳар доим хайр-эҳсон қилишнинг янги усуллари ва қандай қилиб “фойдали эхсон қилиш” ҳақида гапираверарди. Жобс ўзининг сахийлиги билан мақтанадиганларга нафрат билан қарарди ёки хайрия ишларига янгилик олиб кира оламан деб ўйлаганди. У
5
Шейкерлар – “Исо Масиҳнинг келишига ишонувчилар уюшмаси” (АҚШдаги протестант диний секта) аъзолари – тақводорлик ва камсуқум бўлиб яшаш тарафдорлари.