Алиф. Пауло Коэльо
Читать онлайн книгу.ўз-ўзимга гапираётганимни тушунади ва ўзини эшитмагандай тутади. Маҳаллий қаҳвахонада бизни Самил, мен китобхонлар билан учрашувдан сўнг таваккалига танлаб, зиёфатга таклиф қилганларимдан бири, кутиб ўтирибди. Бизга одатда ҳамма сайёҳларга кўрсатиладиган обидаларни эмас, балки шаҳарнинг ҳақиқий ҳаётини кўрсатишини сўрайман.
Самил бизни чиройли иморат ёнига бошлаб боради. Маълум бўлишича, бу ерда 1574 йилда биродаркушлик содир бўлган экан. Қотил ва қурбоннинг отаси бу ерга шу иморатни солиб, унда ҳалок бўлган ўғли хотирасига мактаб ташкил қилибди. Унинг ҳикоясига жавобан бунинг натижасида қотил ўғил ҳам унутилмаслигини айтаман.
– Унчалик эмас, – дейди Самил. – Бизда жиноятнинг олдини ола билмаган киши ҳам шу жиноятга теппа-тенг шерик ҳисобланади. Қотиллик содир бўлганда, қотилга қурол сотган ҳам Парвардигор олдида бирдек гуноҳкор бўлади. Ота ўз айбини енгиллатишининг ягона йўли – фожиани одамларга фойдаси тегадиган нарсага айлантириш эди.
Бирдан ҳамма нарса йўқолади: уй, кўча, шаҳар ва Африка ҳам. Мен гўё улкан сакраш қилиб, зах ертўлага олиб борадиган қоронғи туннелда пайдо бўламан. Бу уйда қон тўкилишидан икки юз йил олдинга, ўзимнинг аввалги ҳаётларимдан бирига қайтаман. Менга тикилиб турган Ж. қаршисида турибман. Унинг нигоҳи кескин эди.
Лаҳза ўтмай яна ўз ҳолатимга қайтаман. Туниснинг сершовқин кўчасида, рафиқам ва Самил ёнида турибман. Бу нима бўлди? Нега Хитой бамбукининг илдизлари унинг новдасига оғу узатмоқда? У ҳаёт ортда қолди ва унинг гуноҳлари ювиб бўлинган.
“Сиз бир марта қўрқоқлик қилдингиз, мен эса кўп марталаб виждон амрига бўйсунмадим. Ҳозир бўлса шу кашфиёт туфайли озодман” деган эди Ж. Сен-Мартенда. У ҳеч қачон менинг ўтмишга қайтишга уринишларимни маъқулламас, бунга ёрдам берадиган машқлар бажариш ва китоблар ўқишга қатъий қаршилик қиларди.
– Қурбоннинг отаси қасос олишга уринмади, барибир бу муносиб жазо бўла олмасди. Бунинг ўрнига донолик ва билим тарқатишга аҳд қилди. Унинг мактаби икки юз йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритди.
Бошқа замонга кўчганимга қарамай биронта ҳам сўзни ўтказиб юбормадим.
– Айнан шундай.
– Нима шундай? – сўрайди рафиқам.
– Мен йўлдаман. Англашни бошлаяпман. Буларнинг барчасида мазмун бор.
Мени қувонч қамраб олади. Ҳамроҳимиз эса бироз хижолат чекади.
– Ислом дини реинкарнация ҳақида нима дейди? – сўрайман ундан.
Самил ўйланиб қолади.
Ундан шуни билиб беришни илтимос қиламан. Самил телефонини олиб танишларига бирма-бир қўнғироқ қила бошлайди. Биз рафиқам билан қаҳвахонага кириб, аччиқ қаҳва буюрамиз. Иккимиз ҳам чарчадик. Бизни денгиз маҳсулотларидан тайёрланган кечки овқат кутиб турибди. Ҳозир ортиқча бирон нарса еб қўймаслик учун ўзимизни тийишимиз керак.
– Менда ҳозир дежавю[3] содир бўлди.
– Бу ҳаммада вақти-вақти билан бўлиб туради. Буни ҳис қилиш учун сеҳргар бўлиш шартмас, – ҳазиллашади Кристина.
Самил
3
Киши бирон-бир ҳолатда аввал ҳам бўлгандек туюладиган, аммо қачон ва қаерда эканини эслай олмайдиган руҳий ҳолат.