Алиф. Пауло Коэльо
Читать онлайн книгу.боради. Оламни янада яхшилаш учун юрагингизга жо этилган кучнинг сизни барбод қилишига йўл қўйманг. Ер ва самоларда бўлган барча нарсани ўзингизга сингдириб нафас олинг. Гўзаллик ва тароват билан нафас чиқаринг. Ишонинг, бу машқ, албатта, ёрдам беради.
– Мен ҳар қандай йога дарслигидан топса бўладиган машқларни ўрганиш учун келмаганман бу ерга, – жаҳли чиқади Ҳилолнинг.
Москванинг ёрқин ёритилган кўчаларидан кетиб бормоқдамиз. Ҳозир кўнглим тилаётган нарса – кўчаларни сайр қилиш ва қаҳвахонада бир оз ўтириш. Аммо кун енгил бўлмади, эрталикка ҳам бир неча учрашув режалаштирилган – ухлаб олиш керак.
– Хўш, мени ўзингиз билан олиб кетасизми?
Ё Худо, яна қанча чидаш мумкин! Биринчи бор учрашганимизга бир кун ҳам бўлмади, агар буни учрашув деб бўлса. Дўстим кулади. Мен жиддий қиёфани сақлашга ҳаракат қиламан.
– Менга қаранг, сизни элчихонага зиёфатга олиб бордим. Яна нима истайсиз? Сафаримнинг мақсади асло реклама эмас. Бунинг шахсий сабаблари бор.
– Ҳа, биламан.
Қизнинг бу оҳангидан бирдан ўзимнинг сезгиларимга ишонмасликни афзал кўришимдан хабари борлигини ҳис қиламан.
– Мен кўп эркакларни азоблаганман ва ўзим ҳам роса азобланганман, – давом этади Ҳилол. – Муҳаббат оташи қалбимдан отилиб чиқаман дейди, бироқ оғриқ бунга йўл бермайди. Умримнинг охиригача ҳар тонгда нафас олиб чиқарсам ҳам муаммом бу билан ҳал бўлмайди. Муҳаббатимни скрипка куйи орқали ифода этмоқчи бўлдим. Аммо бу ҳам камлик қилди. Биз бир-биримизга шифо бўла оламиз. Бу менга аён. Мен рўпарадаги чўққида гулхан ёқдим. Менга суянсангиз бўлади.
У нега бундай деяпти?
– Оғриқ келтирадиган нарса шифо бўла олмайди, – дейди қиз. – Ҳаётим оғир бўлган ва менга кўп нарсани ўргатган. Сиз кўра олмайсиз, аммо бутун вужудим қонаган яралардан иборат. Эрталаблари уйғонганда ўлгим келади, аммо курашиб ва азобланиб, азобланиб ва курашиб, бир кун келиб буларнинг ҳаммаси тугашига умид қилиб яшашда давом этавераман. Ўтинаман, мени ташлаб кетманг. Бу саёҳат менга нажот олиб келади.
Дўстим машинани тўхтатиб, ҳамёнини очади ва Ҳилолга бир боғлам пул узатади.
– Пауло поезднинг хўжайинимас, – дейди у. – Бу иккинчи класс учун чипта ва уч маҳал овқатга етиши керак.
Кейин менга мурожаат қилади:
– Ҳозир бошимдан кечираётганларимни биласанми? Севгилим вафот этган ва ҳар куни нафас олиб чиқараверганим билан барибир энди бахтли бўла олмайман. Мен ҳам бошдан-оёқ ярадорман. Менинг ҳам яраларимдан қон оқиб ётибди. Бу қиз нима ҳақида гапираётганини жуда яхши тушуниб турибман. Сенинг чуқур шахсий сабаблар туфайли ушбу саёҳатга отланганинг ҳам менга аён. Аммо Ҳилолни ташлаб кета олмайсан. Агар китобларингда ёзганларингга ўзинг ҳам ишонсанг, атрофингдагилар ҳам сен билан бирга ўсишига йўл беришинг керак.
– Ҳа, яхши, – дейман мен. – Дўстим ҳақ. Бундан ташқари, ростдан ҳам мен поездга хўжайин эмасман. Шунинг учун ёдингизда бўлсин, мен доим одамлар орасида бўламан ва суҳбат учун имконимиз жуда кам бўлади.
Машина