Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Читать онлайн книгу.

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй


Скачать книгу
кўрсатиб турганимда, врачлардан бири палатага Ринальдини олиб кирди. У шитоб билан кириб, каравотга энгашди-да, мени ўпди. Мен у қўлқоп кийганини пайқадим.

      – Хўш, ишлар қалай, бэби? Тузукмисиз? Манави сизга… – Унинг қўлида коньяк бор эди. Вестовой унга стул келтирди, у ўтирди. – Яна бир хушхабар ҳам бор. Сизни мукофотга тақдим қилишди. Кумуш медаль бўлади деяверинг, лекин, балким, бронзага айланиб қолиши ҳам мумкин.

      – Нимага медаль?

      – Сиз ахир оғир яраландингиз. Агар сиз жасорат кўрсатганлигингизга ишонтиролсангиз, кумуш оласиз, деб айтишмоқда. Бўлмаса, бронза экан. Менга бошидан бошлаб айтиб беринг. Жасорат кўрсатдингизми?

      – Йўқ, – дедим мен. – Мина портлаган пайтда мен пишлоқ еб турувдим.

      – Жинни бўлманг. Сиз ундан олдинроқ ёки кейинроқ бир қаҳрамонлик кўрсатган бўлишингиз керак, албатта. Яхшилаб эслаб кўринг.

      – Ҳеч вақо кўрсатмадим.

      – Ярадор бўла туриб ҳеч кимни елкангизда олиб чиқмадингизми? Гордини, сиз елкангизда бир нечта одамни олиб чиқдингиз, деяпти, лекин бош врач бу ақлга тўғри келмайди, демоқда. Мукофотга тавсия қоғозига у қўл қўйиши керак.

      – Мен ҳеч кимни олиб чиқмадим. Мен қимир этолмасдим.

      – Бунинг аҳамияти йўқ, – деди Ринальди. У қўлқопни ечди.

      – Нима бўлганда ҳам, биз кумуш бўлишига ҳаракат қиламиз. Балким, сиз тиббий ёрдамни бошқаларга олдинроқ кўрсатинглар дегандирсиз?

      – Бу гапда унчалар қаттиқ турганим йўқ.

      – Аҳамияти йўқ. Яраланганингиз-чи? Мардоналик қилиб мени олдинги маррага юборинглар, деб туриб олганингиз-чи? Бунинг устига жангда ғолиб чиқдик.

      – Демак, дарёдан кечиб ўтибмиз-да?

      – Кечиб ўтганда қандоқ! Мингга яқин асир олишди. Ахборотда шундай дейилган. Сиз уни ўқимадингизми?

      – Йўқ.

      – Сизга олиб келиб бераман. Бу ажойиб Coup de main.24

      – Ўзингизнинг ишларингиз қандай?

      – Зўр. Ҳаммаси яхши. Ҳаммалари сизга қойил қолишяпти. Нима бўлганини менга сўйлаб беринг-чи? Сиз кумуш олишингизга ишонаман. Қани, бошланг. Бир бошдан айтиб беринг. – У ниманидир мулоҳаза қилиб, жимиди. – Балким, сиз яна инглиз медали ҳам олишингиз мумкин. У ерда бир инглиз ҳам бўлган экан. Мен у билан учрашиб, сиз ҳақингизда керакли жойда икки оғиз сўзлаб бера олармикин, сўраб кўраман. Қиламан деса, қўлидан келади. Қаттиқ оғрияптими? Олинг, ичинг. Вестовой, шиша очадиганни олиб келинг. Мен бир одамнинг уч метр ингичка ичагини қандай олиб ташлаганимни бир кўрсангиз эди. Буни «Ништар»га ёзса арзирди. Сиз таржима қилиб берсангиз, «Ништар»га жўнатган бўлардим. Кундан-кунга янги нарса ўрганяпман. Шўрлик бэби, кайфиятингиз дурустми ўзи? Шиша очадиган йўқ бўлиб кетдими нима бало? Сиз сабр қилиб, жимгина ётганингиз учун мен ярадорлигингизни унутиб қўйяпман. – У қўлқопини каравот четига урди.

      – Мана очадиган, Signоr tеnentе, – деди вестовой.

      – Шишани очинг. Стакан олиб келинг. Ичинг, бэби. Бошингиз тузукми? Мен касаллик тарихини кўрдим. Миянгизда дарз йўқ. Биринчи


Скачать книгу

<p>24</p>

Зарба, босқин (франц.).