Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй
Читать онлайн книгу.бўлса Абруццига қайтаман.
Шунда унинг қорача юзи қувончдан ёришиб кетди.
– Сиз Абруццини яхши кўрасизми?
– Ҳа, жуда севаман.
– Ана ўша ерга боринг.
– Жон-жон деб борардим-а. У ерда яшаб, Худога сиғиниб, унга хизмат қилишнинг ўзи бахт-ку.
– Ҳурмат-эътибор қозониш ҳам, – дедим мен.
– Ҳа, ҳурматга сазовор бўлиш ҳам. Нима бўпти?
– Ҳеч нима. Сиз бунга тўла сазоворсиз.
– Гап ундамас. У ерда, мен туғилган ерларда, ўзини Худога бағишлашни табиий бир нарса деб билишади. Бу ярамас масхарабозлик эмас. – Тушунаман.
У менга қараб кулимсиради.
– Тушуниб турасиз-у, лекин Худони суймайсиз.
– Йўқ.
– Сира суймайсизми? – сўради у.
– Баъзан кечалари ундан қўрқаман.
– Сиз уни суйсангиз бўларди.
– Мен айтарли ҳеч кимни суймайман.
– Йўқ, – деди у. – Ёлғон. Сиз менга сўзлаб берган тунлар-чи. Бу муҳаббат эмас. У ҳирс ва шаҳватнинг ўзи, холос. Агар суйсанг, муҳаббатинг ҳақи, бирон нарса қилгинг келади. Фидо бўлсам дейсан. Кўйида юрсам дейсан.
– Мен ҳеч кимни суймайман.
– Сиз севиб қоласиз. Мен биламан, сиз севиб қоласиз. Ўшанда сиз бахтиёр бўласиз.
– Ҳозир ҳам бахтиёрман. Доим бахтиёрман.
– Бу бошқа нарса. Сиз бошингизга тушгунча бунинг нималигини англамайсиз.
– Яхши, – дедим мен, – агар бирон бир кун келиб, мен буни бошдан кечирсам, сизга айтаман.
– Мен сиз билан узоқ ўтириб қолдим, кўп гапириб юбордим, – у типирчилаб қолди.
– Йўқ. Кетманг. Хотин кишини севиш-чи? Агар мен аёл кишини севиб қолсам ҳам, шундай бўлармиди?
– Мен буни билмайман. Мен биронта ҳам аёлни севган эмасман.
– Онангизни-чи?
– Ҳа, онамни севганман, эҳтимол.
– Сиз доимо Худони севганмисиз?
– Болалигимдан бери.
– Хўш, – дедим мен. Нима дейишни билмай қолдим.
– Сиз ҳали жуда ёшсиз.
– Мен ёшман, – деди у. – Бироқ сиз мени отахон деб чақирасиз.
– Одоб юзасидан.
У кулимсиради.
– Ростдан ҳам мен боришим керак, – деди у. – Сизга бирон нарса керак эмасми? – сўради у бир умид билан.
– Йўқ. Гаплашиб турсак, кифоя.
– Бизникиларнинг барига сиздан салом айтаман.
– Совғаларингиз учун раҳмат.
– Арзимайди.
– Яна келинг.
– Келаман. Кўришгунча. – У қўлимга уриб қўйди.
– Хайр, – дедим мен лаҳжада.
– Сiao, – қайтарди у.
Хона қоп-қоронғи эди, боятдан бери каравотнинг оёқ томонида ўтирган вестовой ўрнидан туриб, уни кузатгани чиқди. Кашиш менга жуда ёқарди, шунинг учун унинг Абруццига қайтиш тилаги юзага чиқишини истардим. Офицерлар емак-хонасида уни ҳол-жонига қўйишмас, у буни кўнглига оғир олмасликка тиришарди, бироқ мен у ўз юртида ўзини қандай тутиши устида ўйлардим. Капракоттада, деб ҳикоя қилиб берганди у, шаҳарнинг шундоқ яқинидаги сойда хонбалиқ бор. Кечалари най чалиш ман этилган. Ёш йигитлар ишқий қўшиқлар айтишади, фақат най чалиш мумкин эмас. Мен �