La falsa esposa del jeque. Kristi Gold
Читать онлайн книгу.ён чўнтагидан телеграммани олиб унга узатди. Сўнг, гўё осмонга қараб сигарета чекаётгандай, кўз остидан Раҳимжоновни кузатди. Раҳимжонов телеграммадаги, тез етиб кел… онанг вафот этди, деган сўзларга анграйиб қараб турди. Кўзлари пирпираб, ерда тўнтарилиб, ўзини ўзини ўнглолмай, жажжи оёқларини қимирлатаётган чумолига тикилганича ўйлаб қолди. Шу ҳолича сўзсиз, узоқ ўтирди. Ҳалиям кузатиб ўтирган Обидович: “Шаҳарлик болалар енгилтабиат бўларди. Бу жуда иродали экан, кўзларидан ақалли бир томчи ёш чиқмади-я”, деб ўйлади. Обидович, Раҳимжоновнинг сочларини силаб:
– Хўп, хайр, яхши етиб боргин… – деди.
Автобус томонга кетаётиб, орқасига бир қайрилиб қаради-да, яна қайтиб келди.
– Нима, Раҳимжонов ука, буёқдаги нарсаларингдан ташвишланмасангам бўлади. Курсдошларингга тайинлаб қўяман, хўпми? – деди бошини ирғаб ва бутунлай кетди.
Автобус кетди. Раҳимжонов курсдошлари пахта тераётган олис далаларга кетаётган автобуснинг орқа ойнасидан унга ғамгин термулиб ўтирган Обидовичга қаради. Автобус кўринмай кетгандан кейин ўрнидан туриб, касса атрофини узун таёққа супургини боғлаб, чанг чиқармаслик учун авайлаб супураётган чолдан, шаҳарга қандай қилиб телефон қилишни сўради. Чол супуришдан тўхтаб, оғзидаги носини тўда-қўқим ичига туфлаб, шаҳар телеграфининг қаердалигини узоқ тушунтирди. Раҳимжонов чол айтган телеграфни излаб топди. Телеграммани кўрсатиб, отасининг иш жойидаги телефон рақамларини айтди. Икки қулоғига ҳам телефон трубкасини тутиб турган лаблари қип-қизил қизга нажот истаб, ёлворувчи оҳангда бош эгиб, қараб турди. Қиз бу йигитнинг руҳиятига тушунди. Тезда унга айтган рақамларини олиб бериб, иккинчи хонага кириб, трубкани олди:
– Ада? Сизмисиз? Ман, Акромжонман. А? Ҳа келди. Жа-а, ваҳима қилиб ёзибсиз, касал десайиз ҳам бўливурарди. А? Ҳа, машина юборинг. Самарқанд автостанцияси бор-ку, ўшатга келиб турсин. Хўп, хайр, хўп…
Раҳимжонов телеграфдан чиқиб, буфетга қараб юрди. Буфетдан тамадди қилиб чиққанда оқшом туша бошлаган, жафокаш деҳқон кузининг олтин бир куни тугаётган эди…
КУ-КУ-КУ…
I
У жуда ориқ, ўзи сариқ бўлгани учун сийраклашиб қолган сочлариям сарғиш. Қачонлардир яхшигина шеърлар ёзиб, энди расмий ишлар гирдобига тушиб, назмий туйғулари сўниб қолган. Сал энгашиб, оҳиста-оҳиста, нималарнидир ўйлаб, хафақон касали билан оғриб юради. Хафақон касалига йўлиққандан буён ичмайди, чекмайди. Сўзлаганда овози оғир касалларникидай нимжон, хаста чиқиб, диққат қилмаган одам яқинида бўлсаям эшитмайди. Кулганда тишлари кўринмаслиги учун лабларини лабларига шундай қаттиқ босадики, қўй кўзлари юмилай-юмилай деб, юзлари қизариб кетади…
У журналларга обуна бўлишни яхши кўради. Ҳар йили кўплаб хорижий ва ўзимизнинг журналларга обуна бўлади. Уйида журналлардаги расмларни, Рембрандт, Рафаель, Боттичеллининг нодир асарларини томоша қилиб ўтиради. У яна қушлар, уларнинг сайрашиниям яхши кўради. Ишлаб