La falsa esposa del jeque. Kristi Gold

Читать онлайн книгу.

La falsa esposa del jeque - Kristi Gold


Скачать книгу
буриб яна йиғлади. Ўғлини бағрига олди. Ўғли овуниб, мулойим лаблари билан унинг кўкракларини сўра бошлаб эди… кўнгли ёришди. Кўкарган жойининг оғриғи қолгандай бўлди. Ўғлининг сийрак сочларини силаб, пешонасидан ўпди: “Ўғлим, ўйлаган эдим-а, кўнгилсиз турмуш бўлмайди, деб. Мана, айтганим келди”.

      Барчиной деразадан осмонга қараб хаёл суриб ўтирди. Ўғлини ухлатиб ўзи ҳам ётди. Эри бош қўядиган ёстиқни муштлаб-муштлаб қаппайтирди. “Ёлғиз ўзи ётмайди, барибир ёнимга ётиб, овутиш учун бағрига босади, эркалатади…”

      У шундай хаёл қила-қила тескари ўгирилиб ухлаб қолди.

      Эрталаб турса, ёнида эри йўқ. “Ҳатто ёнимга келиб ётмадиям. Мени кўргиси йўқ. Бўлди, энди бўлди. Кетамиз, ўғлим, кетамиз. Кўнгилсиз турмуш барибир турмуш бўлмайди”, деди.

      Ўкинч ҳам алам билан орқасига бурилиб қаради: “Ақалли хонасидан чиқиб, кўнгил учун бир оғиз кетма, демади-я. Қишлоқилигига борди-да… Ҳеч бўлмаса, ўғли билан хайрлашмади-я. Шунчалик жонига теккан эканман, шу кунгача билмабман”.

      Эшик қўнғироғи жиринглади.

      Барчиной эшикни истар-истамас очди. Остонада Ўролбойнинг қишлоқда яшайдиган тоғаси билан икки нотаниш одам турди.

      Барчиной зўрға жилмайиб, меҳмонларни ичкарига таклиф этди.

      Ўролбой чиқди. Меҳмонлар ўтирди. Сўрашдилар.

      – Эртага қурултой экан, шунга келиб эдик. Бир кўриб кетайлик деб… – деди тоғаси.

      – Яхши, яхши, – деди Ўролбой сохта жилмайиб.

      – Ҳа-а, ишлар яхшими ўзи, шоир? Шеър планлари қалай бўлаяпти? Шеър планларини ошириб бажараяпсизми? Мана, биз пахта планларини юз эллик процентга бажардик. Биз ҳақимизда ҳам шеър ёзинг энди…

      Ўролбойнинг тоғаси дала ишларини гапираётиб, дастурхон тузаётган Барчинойнинг юзидаги кўкариғни кўрди.

      – Э, юзга нима бўлди, келин?

      Ўролбойнинг юраги “шув” этиб кетди. Ирис қоғозидаги кучукчага тикилиб, бир дақиқа нафас олмай қолди.

      Барчиной жилмайиб, кўкариғни силади:

      – Ҳозир янги уйларга манавинақа линолиум тўшалади. Бу ўлгур ювса сирғанчиқ бўлиб қолади. Кеча юваётиб денг, сирғаниб кетиб, юзим билан тушсам бўладими…

      – Уҳ, чуқ-чуқ, эҳтиёт бўлинг-е, иш адо бўлармиди…

      Ўролбой энтикканидан нафаси титраб кетди. Бошини янада эгиб қизарди. Барчиной ҳам қизарди. Тураётиб, меҳмонларни дастурхонга уннади:

      – Олинглар, олиб туринглар. Ўролбой ака, чойдан қуйинг.

      Ўролбой шундагина ўзига келди. Бўш пиёлаларга чой қуйиб, қани, олинглар, деди.

      Меҳмонлар ҳалигидай арзимаган фалокатлардан келиб чиқадиган бахтсизликлар ҳақида эшитган-билганларини гапириб ўтирдилар.

      Барчиной овқатни олиб келди. Дастурхонга болгар коньяги билан шампань виносини қўйди.

      – Манавиларни қуйинг, Ўролбой ака.

      Ўролбой қадаҳларга коньяк қуйди. Тоғаси боши билан Ўролбойни кўрсатиб, Барчинойдан сўради:

      – Шоир қалай, келин?

      – Яхши, жуда яхшилар.

      – Агар сал ёмонлиги бўлса айтаберинг, гапиришиб қўямиз?

      – Йўқ, нега энди, яхшилар. У кишини ойимларам мақтайдилар…

      Ўролбой ён-верига аланглади. Меҳмонларнинг


Скачать книгу