La falsa esposa del jeque. Kristi Gold
Читать онлайн книгу.нажот истайди. Дунёдан илинж истайди…
Дунё таги оқариб-оқариб кела беради.
Тонг еллари юзларни силайди. Тан-жонни ҳузурлайди. Кўнгилни тўлдиради. Кўзни тўйдиради.
Дунё шундай бир вақтда… тонг дея аталмиш хушрўй бир вақтда… биров қайғули ашула айтиб бошласа нима бўлади? Одам уйқудан уйғонганларига пушаймон бўлади! Кўнгил тундай бирён бўлади! Тонг – тун бўлади!
…Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
Дарёлар бўйида эдик сувга зор…
Радио эл-юрт қўшиғини айтаяптими, ё, айтиб йиғлаяптими? Айтиб йиғласа, нима деб йиғлаяпти? Ай, Деҳқонқул, боя олам зим-зиё эди, қоп-қора тун эди, сен ёруғ шуълага зор эдинг, қултум сувга ташна эдинг, хокисор эдинг. Ана, энди тонг бердим, энди сенга сув бердим. Бор, энди мени шарафла-да, энди мени улуғла-да, олти миллион тонна пахта териб бер, дея айтиб йиғлаяптими?
Қайси бир йили Термизга бордим. Бекатда ўғлим билан автобус қараб қолдим. Сомса олиб едим. Шунда бир бурчакдан қўшиқ эшитилди. “Ялт” этиб, қўшиқ эшитилмиш тарафга қарадим. Бир бўзбола магнитофон қўйди. Одамлар лаш-лушини кўтариб, қўшиқ олдига бориб турди.
Сомсани қоғозга ўраб, мен-да қўшиқ олдига бордим. Магнитофон теварагини одам босди. Қўшиқ эшитиб маза қилдим. Аммо сўзларини тушунмадим. Боиси, қўшиқ бир ажнабий тилда бўлди. Ўзимча, ишқкўнгил қўшиғи бўлса кераг-ов, дея ўйладим. Боиси, қўшиқ кўнглимга зиғир мойдек ёқди. Яхшилаб эшитиб олайин дея, сомсамни емай турдим. Бўзбола магнитофонини қўлтиқлаб жўнади. Сомсахонага борди. Магнитофонини деворга суяб қўйди. Ўзи панжарага суяниб, сомса еди. Ўғлимни эргаштириб, бўзбола кетидан бордим. Бўзбола тағин магнитофонини қўлтиқлаб жўнади. Сувхона олдига келди. Магнитофонини сувхона пештахтасига қўйди. Бир қўлини белига тираб сув ичди. Бир менмикан десам, бошқалар-да қўшиқ кетидан эргашиб келди.
Қўшиқ ниҳоялади. Биров бўзболадан: бу қандай қўшиқ, дея сўради.
Бўзбола елка қисди.
– Отини билмайман. Афғонистон гимни, – деди. – Аҳмад Зоҳир айтади.
– Эл-юрт қўшиғи дейсиз-да?
– Шул-шул!
Хаёлимга ўша қўшиқ келди. Қўшиқни деб, бегона бўзбола кетидан эргашиб юрганларимни эсладим.
Гап очилиб қолса… афғон ҳамсояларимизни камситамиз. Қолоқ, дея бурнимизни жийирамиз. Осмондан келиб куламиз! Ана, эл-юрт қўшиғи қандай бўлади!
Тонг саҳарда эл-юрт узра шундай бир қўшиқ таралса… Эл-юрт қўшиғида юртимиз суврати бўлса… элимиз руҳи бўлса… эл-юрт сози бўлса… эл-юрт қўшиғини эшитиб, одам яшаган сайин яшагиси келса… пахта терган сайин тергиси келса…
Эл-юрт қўшиғини эшитиб, ажалга-да борса одам.
Мақолалар
МЕН-МИ?
– Менми? Мен “Отамдан қолган далалар” деган бир асар дардида юрибман. Эҳтимол роман бўлар, эҳтимол қисса бўлар? Билмадим. Ишқилиб, кўнглимда борини тўкиб соламан. Асар воқеаси шу кунларда кечяпти, одамлари шу кунларда яшаяпти. Асарга синчковлик билан қарасам, бир жойи китобий, яна бир жойи интеллектуал прозага ўхшаб қолибди. Билиб-билмай, Ғарб оҳангларига ўйнаган жойларим ҳам бўлибди, ёлғон-яшиқлардан