La falsa esposa del jeque. Kristi Gold

Читать онлайн книгу.

La falsa esposa del jeque - Kristi Gold


Скачать книгу
қўмсаш, ачиниш, қайғу қўзғамади. Боиси, жониворлар бир жонли буюм сифатида тасвирланди. Борди-ю, бирор жонивор, айтайлик, от ўлган бўлса, асар муаллифи шу заҳотиёқ отнинг эгар-абзалини олиб, уни ўлган жойида ташлаб кетаверди. На асардаги одамда, на китобхонда отга нисбатан хайрихоҳлик, ачиниш содир бўлди. Чунки муаллиф отни ҳайвон, ўз оти ўзи билан ҳайвон, деган нуқтаи назар билан тасвирлади.

      Бадиий адабиётда жониворларни тасвирлашнинг маълум бир мезони, маълум бир қолипи пайдо бўлди. Бу мезон бора-бора шаклланиб, одатдаги рисолага сиғмай қолди. Кейин-кейин жониворлар бадиий адабиётда бир воситачи сифатида тасвирланадиган бўлди. Муаллиф ўз мақсадини амалга ошириш учун ҳайвонларни керак бўлганда ишлатди, керак бўлмаганда, воқеадан четга чиқариб қўйди. 1498 йилда улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий “Лисон ут-тайр” – “Қуш тили” асарини яратиб, унда инсон билан табиат, илоҳиёт масаласини бадиий таъриф-тавсифлади. Буюк шоир ўз қарашларини Попишак, Тўти, Товус каби ўттиздан зиёд қушлар тили, қилмиш-қидирмишлари, саргузаштлари орқали мажозий тарзда бадиий ифодалади. Ўзбек халқ достонлари яратилиб, бу достонларда отлар инсоннинг энг яқин биродари этиб тасвирланди, инсонни балолардан омон сақлади, оғирини енгил қилди, инсоннинг тоғдай таянчи бўлди. XVIII асрда француз табиатшуноси Бюффон қирқ тўрт жилддан иборат “Табиат тарихи” асарини яратди. Бюффон бу асарида жониворлар ҳаётини тасвирлади, жониворларнинг ўзига хос портрети, хулқ-атворини чизди. Брем ўн уч жилддан иборат “Ҳайвонлар ҳаёти” китобини яратди. XIX асрда улуғ рус ёзувчиси Лев Толстой “Холстомер” деган асар ёзди, унда отлар тилга кириб, одамлар мисол ўзаро гаплашди, баҳслашди, талашиб-тортишди, фалсафий мушоҳадалар қилди.

      Сўнг, бадиий адабиётда жониворларга энг бир хокисор, дунёдаги энг бечора жонзот сифатида қараб ёзилган асарлар пайдо бўлди. Бунда муаллиф асардаги одам билан қўшилиб, жониворларга ачинувчан туйғулар билан мурожаат қилди, жониворлар учун куйиб-пишди, қайғурди, елиб-югурди, одамгарчилик қилди, кўзёшлар тўкди.

      Тургеневнинг “Муму” асари шундай асар.

      Кейин, жониворларни кўкларга кўтариб улуғловчи, ҳатто унга сиғинувчи, уни илоҳийлаштирувчи асарлар яратилди. Жониворлар ҳатто одамдан ҳам ақлли, доно, одамдан ҳам инсонпарвар, халқпарвар, эзгу мақсадли қилиб тасвирланди. Одам ким, ҳайвон ким, билиб бўлмай қолди. Бундай жониворлар таъриф-тавсифини ўқиб, ўзи, инсон инсонга бўри экан, қайтанга, инсондан ҳайвон яхши экан, деган хулосалар ҳам пайдо бўладиган бўлди. Баъзи бир ҳайвонлар, масалан, итлар инсон билан баб-баравар қўйиладиган, айрим ҳолларда инсондан ҳам юксак қўйиладиган бўлди.

      Жек Лондон ана шундай асарлар яратди.

      Яна бир туркум асарлар пайдо бўлиб, булар бадиий асар бўлиб, бадиий асар бўлмади, илмий асар бўлиб, илмий асар бўлмади. Улар чинакам бадиий асар даражасига кўтарила олмай, илмийликка тобе бўлиб қолди. Оқибат, ўз соҳасига оид қўлланма асар бўлиб қолди.

      Даррелл шундай асарлар ёзди.

      Табиатни ким яхши билади? Рассомми? Йўқ, рассом


Скачать книгу