Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов

Читать онлайн книгу.

Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов


Скачать книгу
фанининг отаси ҳисобланади. Аристотель асарлари маданият назарияси бўйича биринчи фундаментал илмий ишлар қаторидан ўрин олган эди. Деярли ҳозирги замон маданиятининг жанрлари қадимги Юнонистонда пайдо бўлди. Баъзилари ўша даврнинг ўзида жуда юқори даражага кўтарилди.

      Фидий бошчилигида бадиий тасвирий санъат асарлари, Зевснинг катта ҳайкали бунга мисол бўла олади. Юнонлар биргина яратувчилик билан шуғулланиб қолмай, шу билан бирга гўзаллик қонунлари билан яшашни ҳам ҳоҳлар эдилар. Шунингдек, юнонларда ибтидоий дин шакллари – тотемизм, анимизм ва фетишизм тасаввурлари кучли бўлган.

      Ибтидоий жамоа тузумидан синфий жамиятга ўтиш давомида юнонларнинг диний тасаввурлари ҳам ўзгариб борган. Уларда ҳар бир йирик ҳодиса, касби-корнинг ўз худолари – хомийлари бўлган.

      Зевс – юнонларнинг энг муқаддас бош худоси ҳисобланган. У осмон, момақалдироқ, чақмоқ ва ёмғир худоси бўлган. Уни одамлар жингалак сочли, бақувват, серсоқол, қудратли, қўлида чақмоқ ушлаган, басавлат киши сифатида тасаввур қилганлар.

      Зевснинг укаси Пасейдонни «ерни тебратувчи» даҳшатли денгиз худоларидан бири деб билганлар. Гелиос қуёш худоси бўлиб, оппоқ отлар қўшилган олтин аравасида осмонга чиққанда кундуз бошланади деб фикр юритганлар.

      Апполон эса ёруғлик ва санъат худоси саналган. Деметрий ҳам илоҳий тимсол сифатида ўсимликларнинг униб чиқиши, ўсиши, сарғайиши гўёки унга боғлиқ бўлган. Ер ости ҳукмдори – ҳомийси Аид бўлган. Дионис виночилик, Афродита аввал ҳосилдорлик, кейинчалик севги ва гўзаллик ҳамда денгиз сайёҳлари ҳомийси бўлган.

      Зевснинг қизи Афина, юнон афсоналарига кўра уруш, ғалаба, санъат, билим ва донолик маъбудаси бўлган. У Афина шаҳрининг ҳомийси бўлиб, ҳайкалтарош Фидий томонидан шаҳардаги Парфенон ибодатхонаси олдида унинг ажойиб ҳайкали ишланган. Юнон худоларидан бири, Зевс ва Геранинг ўғли Гефест темирчилик ҳомийси ҳисобланган, Вулқон лаваларининг отилиши ҳам унинг ер остидаги темирчилик устахонасининг маҳсули деб ҳисоблашган. Гермес савдо-сотиқ худоси сифатида эътироф этилган.

      Юнонларнинг фикрича, уларнинг Зевс бошлиқ худолари баланд Олимп тоғларида яшаганлар ва бадавлат кишилардай ҳаёт кечирганлар. Улар ҳам одамлар каби шуҳратпараст, ҳокимиятпараст, шафқатсиз ва қасоскор бўлганлар. Юнон худоларининг одамлардан фарқлари шундаки, биринчидан улар умрбоқий, иккинчидан, улар Гефестдан ташқари 2 гўзал ва қадди қомати келишган бўлишган.

      Юнон худолари ҳам севишган, хурсанд ёки ғамгин, ғазабли ҳолатларда намоён бўлганлар. Ердаги аёллар билан худолар қовушувидан қаҳрамонлар дунёга келганлар.

      Юнонлар ўз худоларига ишонишган, сиғинишган, уларга атаб ибодатхоналар қуришган ва қурбонликлар қилишган. Лекин юнонларда худоларга кўр-кўрона сажда қилиш, мутаассиблик даражасида бўлмаган.

      Масалан, Прометей худолар иродасига қарши одамларга осмондан оловни ўғирлаб олиб тушиб берган (Прометей афсонасидан).

      Юнон мифологиясида биргина худоларни эмас, ердаги


Скачать книгу