Ирода кучи. Келли Макгонигал

Читать онлайн книгу.

Ирода кучи - Келли Макгонигал


Скачать книгу
оширишингиз керак, акс ҳолда бутун қабилангиз битта касалликдан азият чекади). Ва агар ўткинчи муносабатлар эмас, балки ўз жуфтингизни топишда омадингиз келса, ҳаётга боғланишингиз кутилади. Ҳа, (деярли) замонавий инсон сифатида сизда вақтида еб-ичиш, фаол ва жинсий инстинктлар туфайли муаммога дуч келишнинг кўплаб янги усуллари пайдо бўлади.

      Шундай қилиб, биз ҳозир ирода кучи деб атайдиган нарсага эҳтиёж пайдо бўлди. Тарих мобайнидан бизнинг давргача тобора ортиб бораётган ижтимоий дунёмизнинг мураккаблик даражаси ўз-ўзини назорат қилиш талабини қўйди. Мослашиш, ҳамкорлик қилиш ва узоқ муддатли муносабатларни сақлаб қолиш зарурати бизнинг илк миямизга юкланди ва у ўз-ўзини назорат қилиш стратегияларини ишлаб чиқди. Замонавий биз – бу узоқ вақтдан бери давом этаётган талабларга жавобдир. Бизнинг миямиз етишмаётган нарсани тўлдирди ва марҳамат: энди бизда импульсларимизни бошқариш қобилияти, тўлиқроқ айтганда одам бўлиб қолишимизга ёрдам берадиган – ирода кучи бор энди.

      Ҳозир бу бизга нега керак?

      Замонавий ҳаётга қайтамиз. Ирода кучи одамларни бошқа ҳайвонлардан ажратиб турадиган нарсадан одамларни бир-биридан ажратиб турадиган нарсага айланди. Биз ҳаммамиз ўзимизни назорат қилиш қобилияти билан туғилган бўлишимиз мумкин, лекин баъзилар бошқаларга қараганда ундан кўпроқ фойдаланадилар. Ўз эътиборини, ҳис-туйғуларини ва ҳаракатларини бошқаришда яхшироқ бўлган одамлар, қандай қарашингиздан қатъи назар, муваффақиятга эришадилар. Улар соғлом ва бахтлироқлар. Яқин муносабатлар уларга кўпроқ қувонч келтиради ва узоқ давом этади. Улар кўпроқ пул топишади ва ўз кариераларида кўпроқ ютуқларга эришадилар. Улар стрессни енгиш, низоларни ҳал қилиш ва қийинчиликларни енгишда бошқалардан яхшироқлар. Улар ҳатто узоқроқ яшайдилар. Агар сиз ирода кучини бошқа фазилатлар билан таққосласангиз, у энг юқори ўринда бўлади. Ўз-ўзини назорат қилиш, ақлдан кўра, университетга кириш муваффақиятини башорат қилади, у харизмадан кўра самарали етакчиликка кўпроқ ҳисса қўшади (Тони Роббинс, маъзур тутасиз *) ва оилавий бахт учун сезгирликдан кўра муҳимроқдир (Ҳа, узоқ никоҳнинг сири сизнинг оғзингизни ёпишни ўрганганингизга боғлиқ). Агар биз яхшироқ яшашни истасак, ирода кучи ёмон бошланиш эмас. Бунинг учун биз стандарт миямиздан бироз уринишини сўраймиз. Шундай қилиб, келинг, бошлайлик: кўрамиз, нима билан ишлашимизга тўғри келади.

      Нейробиология "Мен қиламан", "Мен қилмайман" ва "Мен хоҳлайман"

      Бизнинг замонавий ўз-ўзини назорат қилиш имкониятимиз узоқ вақтдан бери яхши қўшнилар, ота-оналар, турмуш ўртоқлар бўлиш зарурати натижасидир. Aммо инсон мияси бунга қандай жавоб қайтарди? Эволюция тарихининг кўп қисмида префронтал кортекс асосан жисмоний ҳаракатларни бошқарган: юриш, югуриш, ушлаш, итариш – бу ўзини ўзи бошқаришнинг бир тури. Одамларда префронтал кортекс (мия қобиқлари) ўсди, миянинг бошқа соҳалари билан унинг алоқалари ошди. Барча биологик турлар орасида инсон миясидаги бу ҳудуд миянинг бутун юзасининг


Скачать книгу