Ирода кучи. Келли Макгонигал
Читать онлайн книгу.кучининг ҳар бир синови васвасага қарши туриш ёки кескин вазиятда тик турмаслик каби мураккаб нарсани талаб қилади.
Тасаввур қилинг-а, сиз қийинчиликка дуч келяпсиз. Энг қийини нимада? Нега сизга бунчалик қийин? Тасаввурингиздаги ҳаракат пайтида, ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
Ирода кучини йўқотишнинг ақл бовар қилмас ҳодисаси
Ўз-ўзини назорат қилиш учун префронтал кортекс қанчалик муҳим?
Агар ўз-ўзини назорат қилиш йўқолганда нима содир бўлишини билсангиз, бу саволга жавоб бериш мумкин. Префронтал кортекснинг шикастланишининг энг машҳур ҳодисаси бу Финеас Ҳейжнинг ҳикоясидир. Олдиндан огоҳлантираман: бу қонли ҳикоядир. Яхшиси сендвичингизни четроққа қўйиб туринг.
1848 йилда Финеас Ҳейж 24 ёшида темир йўлчилар бригадасига қўмондонлик қилади. Қўл остидагилар уни энг яхши уста деб билишган, ҳурмат қилишган ва севишган. Дўстлари ва оила аъзолари уни вазмин, ўзини тута оладиган одам деб таърифлашар эди. Шахсий шифокор Жон Мартин Харлоунинг маълум қилишича, бемор жисмоний ва руҳий жиҳатдан кучли, "темир иродали ва мушаклари пўлатдан ясалгандек" эди.
Aммо 13-сентябрь, чоршанба куни соат 16:30 да ҳаммаси ўзгарди. Ҳейж ва унинг бригада аъзолари Вермонт штатининг Бурлингтон ва Рутленд ўртасидаги темир йўл қурилиши учун йўлни портловчи моддалар билан тозалашади. Ҳейж портловчи моддаларни қўяётган эди. Бу жараён минг бора тажрибадан ўтган бўлса-да, тўсатдан нимадир бўлди. Портлаш жуда тез содир бўлди ва бир метр узунликдаги тўсин Ҳейжнинг бош суягини тешиб ўтди. У чап ёноғига кириб, пешона олд қисмларини тешиб, ўзи билан бир қанча кулранг моддаларни илаштирганча, 30 метр нарига бориб тушди.
Сиз Ҳейж бир зумда ўлимга дучор бўлганини тасаввур қилгандирсиз. Лекин ундай эмас, Ҳейж ўлмади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у ҳатто ҳушидан кетмаган. Ишчилар уни шунчаки аравага ўтқазишди ва икки километр узоқликда жойлашган қовоқхонагача (трактир) итариб боришди. Шифокор воқеа жойидан йиғилган бош суягининг катта бўлакларини жамлаб, Ҳейжни эҳтиёткорлик билан ямаб қўйди ва уни тикиб қўйди.
Ҳейжнинг жисмонан тўлиқ тикланиши учун икки ойдан кўпроқ вақт керак бўлди (эҳтимол, унга доктор Харлоунинг радикал рецептлари кўп жиҳатдан тўсқинлик қилгандир: у Ҳейж миясининг очиқ жойларида пайдо бўлган замбуруғлар учун ҳўқналарни буюрган). Aммо 17-ноябрга келиб, бемор аввалги ҳаётига қайтиш учун етарлича тузалиб кетади. Ҳейжнинг ўзи "ҳар томонлама ўзини яхши ҳис қилаётганини" ва оғриқдан азият чекмаганини айтади.
Бир қарашда бахтли якунга ўхшайди. Aммо Ҳейжга омад кулиб боқмади: унинг ҳикояси шу билан тугамади. Ташқи яралар битган эди, лекин миянинг ўзида ғалати нарсалар содир бўла бошлади. Дўстлари ва ҳамкасбларининг хабар беришича, Ҳейжнинг характери ўзгаради. Доктор Харлоу жароҳатдан кейинги тиббий ҳисоботида жароҳатдан кейинги ўзгаришларни тасвирлаб беради:
Ақлий қобилиятлар ва ҳайвоний мойилликлар ўртасидаги мувозанат бузилганга ўхшайди. У муросасиз, ҳурматсиз, баъзида