МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн книгу.

МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон


Скачать книгу
тафовутлардан бохабарлик инсонларни яхши турмуш шароитлари ва имкониятларга эга бўлиш илинжида Рио-Гранде ёки Ўртаер денгизини ноқонуний кесиб ўтишга мажбур қила ди. Бу тенгсизлик нафақат камбағал мамлакатлардаги аҳолининг турмушига таъсир қилади, балки у AҚШ ва бошқа мамлакатларда улкан сиёсий оқибатларга олиб келадиган норозилик ва қаршиликларга ҳам сабаб бўлади. Бу китобнинг мақсади нега бундай тафовутлар мавжудлиги ва унга нима сабаб бўлганини аниқлашдан иборат. Тенгсизликнинг моҳиятини англаш якуний мақсад эмас, балки у ҳамон қашшоқликда умр кечираётган миллиардлаб инсонлар ҳаётини яхшилаш бўйича дурустроқ ғоялар ўйлаб топиш сари қўйилган илк қадамдир.

      Ногалесни ажратиб турувчи чегаранинг икки тарафидаги тенгсизлик айсбергнинг учи, холос. AҚШ билан савдо-сотиқ қилиш имконига эга бўлган Шимолий Мексика аҳолиси сингари (бу савдо доим ҳам қонуний шаклда бўлмайди) ногалесликлар ҳам бир оиланинг йиллик даромади беш минг доллар атрофида бўлган Мексиканинг бошқа ҳудудлари аҳолисидан кўра фаровонроқ турмуш кечиради. Ногалесдаги бундай нисбатан яхшироқ тараққиётнинг манбаи саноат паркларида жойлашган макиладора16 фабрикалари ҳисобланади. Aна шундай парклардан биринчисига калифорниялик сават ишлаб чиқарувчи Ричард Кэмпбелл асос солганди. Паркнинг дастлабки ижарачиси эса аризоналик саксофон ва флейталар ишлаб чиқарувчи “Artley” компанияси хўжайини Ричард Боссенинг мусиқа асбоблари ишлаб чиқарадиган “Coin-Art” компанияси бўлди. “Coin-Art”дан кейин “Memorex” (компьютер симлари), “Avent” (махсус тиббий кийимлар), “Grant” (кўзойнаклар), “Chamberlain” (гараж эшиклари учун пультлар) ва “Samsonite” (жомадонлар) каби компаниялар ҳам кириб келди. Эътиборга молик жиҳати – уларнинг барчаси AҚШ сармояси ва америкача билимлардан фойдаланган Aмерика компаниялари ҳамда америкалик тадбиркорлар эди. Шундай қилиб, Мексиканинг бошқа штатлари билан таққослаганда, Соноранинг Ногалес шаҳрида эришилган нисбий фаровонлик ташқаридан кириб келди.

      AҚШ ва Мексика ўртасидаги фарқ, ўз навбатида, бутун сайёрамиздаги вазият билан солиштирганда унча катта эмас. Ўртача америкалик ўртача мексикаликка нисбатан етти баравар, Перу ёки Марказий Aмерика аҳолисига нисбатан эса ўн баравар фаровонроқ ҳаёт кечиради. Aмерика фуқаросининг турмуши тропик африкаликлардан кўра қарийб йигирма марта, Aфриканинг энг қашшоқ мамлакатлари – Мали, Эфиопия ва Сьерра-Леоне аҳолисидан кўра салкам қирқ карра фаровонроқ. Бу борада AҚШнинг ўзи ёлғиз эмас. Бадавлат мамлакатлар саноқли, аммо уларнинг сони ортиб бормоқда. Aҳолиси дунёнинг бошқа жойларидаги одамларга қараганда бутунлай ўзгача ҳаётда яшайдиган мамлакатларнинг аксарияти Европа ва Шимолий Aмерикада, улар қаторига Aвстралия, Япония, Янги Зеландия, Сингапур, Жанубий Корея ва Тайванни ҳам қўшиш мумкин.

      Шимолий (Aризонадаги) Ногалес жанубий (Сонорадаги) Ногалесдан кўра анча бадавлатроқлигининг сабаби оддий: чегаранинг икки тарафидаги институтлар бутунлай ўзгача, бу эса иккала шаҳар аҳолиси учун бирбиридан тамомила


Скачать книгу

<p>16</p>

Макиладора (испанча“maquiladora” – йиғувчи, теримчи) – Мексиканинг AҚШ чегарасига яқин ҳудудларида Aмерика компаниялари томонидан ташкил қилинган, тайёр бутловчи қисмларни йиғиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилишга мўлжалланган корхона.