Сармоядор. Теодор Драйзер

Читать онлайн книгу.

Сармоядор - Теодор Драйзер


Скачать книгу
кўтариб қўя олган ва бу майда савдогарлар ҳамда харидорларнинг ўртасида норозиликка сабаб бўлиб, ёмон ном қозонган. Филадельфия банкининг фонд бўлимига у одатига кўра, Қўшма Штатлар Банкининг минг, беш ва ўн минг долларлик векселларда босилган юз ёки икки юз минг долларлик йиллик облигацияларини олиб келарди. Уларни қийматидан ўн-ўн икки фоиз арзонроққа нақдлаштирар, Стимбержернинг ўзи эса Қўшма Штатлар Банкига улар учун бутун суммага тўрт ой муддатга вексель билан тўлов қиларди. Ўзига тўланиши керак бўлган пулни у Учинчи миллий банкнинг фонд бўлимидан Виржиния, Оҳайо ва Ғарбий Пенсильвания банкнотларида белгиланган қиймат бўйича пачкалаб оларди, чунки у ўз ҳисоб-китобларини асосан ана шу штатларда олиб борарди. Учинчи Миллий банк асосий келишувдан тўртдан беш фоизгача улуш олар ва яна ғарбий штатлардан ҳам ҳали қанча фойда келтирадиган ҳисоб фоиз ушлаб қоларди.

      Катта Каупервуд ўз ҳикояларида кўпинча вашингтонлик машҳур журналист, АҚШнинг саҳна ортида катта роль ўйнаган, турли сирлар, айниқса, молиявий қонунчиликка тегишли сирларни билиб олишга уста бўлган Фрэнсис Ж. Гранднинг номини кўп тилга оларди. Президент ва Вазирлар кабинети ҳамда сенат ва вакиллар палатаси нинг ҳамма махфий ишлари бу одам учун худди очиқ китобга ўхшарди. Гранд ўз пайтида икки-учта маклерлик идоралари орқали Техаснинг қарз мажбуриятлари ва облигацияларининг йирик партияларини сотиб олганди. Ўз мустақиллиги учун Мексика билан уришаётган бу республика ўн-ўн беш миллионлик қатор заёмлар чиқарганди. Техасни АҚШ штатлари қаторига қўшиш кўзда тутилаётган ва шу сабаб республиканинг эски қарздорлигини ёпиш ҳисобига беш миллион долларни ассигнация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Гранд қарздорлик мажбуриятларининг бир қисми тўлиқ, қолган қисми эса чегирма билан тўланишини биларди ва бундай комбинация ҳақида эшитиб қолиб бойлик орттириш мақсадида эски мажбуриятларни сотиб олмоқчи бўлганларни қўрқитиб қўйиш учун бир сессияда қонун лойиҳасининг муваффақиятсизликка учрагандек ўйин қилишга келишилганини ҳам англаганди. Гранд бу ҳақда Учинчи Миллий банкни огоҳлантириб қўйди ва ўз-ўзидан ғазначи Каупервуд ҳам бу гапдан хабар топди. У хотинига бу ҳақда айтиб бергач, хабар Фрэнкнинг қулоғига ҳам етиб келди. Болакай “Нега отам бундан фойдаланиб Техас республикасининг облигацияларини сотиб олмайди?” деб ҳайрон бўлди. Ахир Гранд ва яна учтўрт киши мана шу ишдан юз минглаб фойда қилишган, деб отасининг ўзи айтган эди-ку?.. Отаси буни ноқонуний деб ҳисоблайди деб ўйлаш мумкин, бироқ бу ерда ноқонуний ҳеч нарса йўқ-ку! Бу норасмий хабар учун у ўзини ўзи хурсанд қилса бўлмайдими?..

      Нима бўлса-да, Фрэнк отасининг ҳаддан ташқари виждонли, эҳтиёткор эканини тушунди, аммо ўзи улғайиб, биржа аъзоси, банкир ва финансист бўлганида бундай имкониятдан, албатта, фойдаланишни ўйлаб қўйди.

      Айни шу кунларда уларникига илгари ҳеч келмаган тоғаси – Каупервуд хонимнинг акаси Сенека Дэвис келиб қолди. Юзлари қирмизи бу одам бақувват ва оқ-сариқдан келган, кўзлари ҳаворанг, бўйи беш футу ўн дюйм


Скачать книгу